"Биз жуда хавотирдамиз, чунки «Толибон» Кобулдан атиги 50 километр масофада турибди. Бугун эрталаб улар электр токи етказиб берадиган кабелни узиб қўйишди, шаҳар деярли изоляцияда", - деди Ло Прести.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ташкилотнинг 22 ходими Афғонистон пойтахтида. Бу маҳаллий аҳолига ёрдам бераётган афғон аёлларидир. Улар ҳатто телефонларини қувватлантириш имконидан маҳрум. Ташкилот ходимлар хавфсизлигини таъминлай имкониятини излаяпти. Ходимлар охирги марта алоқага чиққанида улар ишни даво эттириш ниятини билдиришган.
Ла Прести жангарилар Кобулни қўлга олишига шубҳа ҳам қилмаяпти. " Дунё ҳарбий мағлубиятнинг шармандалиги ортида яширинган", деди у.
Аввалроқ Жаҳон озиқ-овқат дастур расмий вакили Томсон Пири Афғонистондаги вазият тобора олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатга айланаётгани, лекин энг катта очлик тўлқини яқинлашаётгани сабабли энг ёмони ҳали олдинда экани ҳақида айтганди.
Бир нечта мамлакат Кобулдаги элчихонасини эвакуацияга тайёрлаётганини маълум қилди.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бугун журналистларга маълум қилдики, Россия Афғонистондаги ҳозирги вазиятдан қониқмаяпти ва музокаралар жараёнини тиклаш лозим, деб ҳисоблайди.