Акбарнинг сўзларига кўра, Ғани мамлакатни тарк этган ҳолда Афғонистон Конституциясинниг 69-моддасини бузган (бу ерда миллий хиёнат ва бошқа жиноятлар учун импичмент ҳақида гапирилади).
Дипломатнинг таъкидлашича, қочишидан сал олдин Ғани охиригача «Толибон»га қарши туришга ваъда берган эди.
"Икки кун олдин Ашраф Ғани дадиллик билан:"Мен қочиб кетадиганлардан эмасан" деганди. Бироқ у Афғонистонни тарк этди", - дея таъкидлади Акбар.
Унинг фикрига кўра, Ғанининг ҳаракатлари "халқаро институтлар ва мамлакатнинг барча ютуқларига путур етказди".
«Толибон» ҳаракати 15 август куни Кобулнинг назорат остига олингани ва уруш тугаганини маълум қилди. Ғани мамлакатдан қочди, кўплаб давлатлар ўз дипломатларини эвакуация қила бошлади. Россия Федерациясининг Кобулдаги элчихонаси вакили Никита Ищенко Ғани тўрт қоп тўла пул билан машинада қочганлиги ҳақида гапирди.
"Улар пулнинг бошқа қисмини вертолётга тиқишга ҳаракат қилишди, лекин ҳаммаси ҳам сиғмади. Пулнинг бир қисми эса учиш майдонида қолиб кетди", - дейди у.
Ҳозир «Толибон» Афғонистондаги барча ер усти чегарадан ўтиш пунктларини назорат қилмоқда, минглаб одамлар Кобул аэропорти орқали мамлакатни тарк этишга уринди, уларнинг кўпчилиги ҳалок бўлди.