loader
Foto

Эронда антирекорд: коронавирусдан ўлим ҳолатларининг кунлик ўсиши 709 тани ташкил этди

Эронда коронавирус инфекциясининг янги тури (COVID-19) туфайли ўлим ҳолатларининг кунлик ўсиши 709 тани ташкил этди. Ислом Республикасида ўлганларнинг умумий сони 103357 кишига етди.

Эронда ўлим ҳолатларининг бундан олдинги антирекорди – 684 киши 22 август куни қайд этилганди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган кун давомида мамлакатда 40623 та COVID-19 инфекция ҳолатлари аниқланган бўлиб, улардан 5487 таси шифохонага ётқизилган.

Эронда коронавирус юқиш ҳолатларининг умумий сони 4756394 тага етди.

COVID-19 ташхиси қўйилган 7727 бемор реанимация бўлимларида даволанмоқда.

Аҳолиси қарийб 83 миллион кишидан иборат бўлган мамлакатда ҳозиргача 23710434 доза вакцина қўлланилган.

Вакцинанинг биринчи қисмини 17233661 киши, иккинчисини эса 6476773 киши олган.