Танлов Жалолобод вилоятининг Бозор-қўрғон туманидаги "АК-Таилак ота" Марказий масжидида бўлиб ўтади. "Қуръонни юқори савияда ўқиш учун мусобақа ўтказиш ва Қуръонни билганлардан муносиб ва адолатли кишиларни танлаш лозим. Мусобақани жаҳон даражасига олиб чиқиш ҳам керак. Бу менинг мақсадларимдан бири. Умид қиламанки, бу мусобақани юқори савияда ўтказамиз", - дейди муфтий Замир Ракиев.
Танловга иқтисодчи ва бизнесмен, "Бай Дыйкан" фермерларни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Эрлист Акунбеков ҳомийлик қилиб, ғолибларни тақдирлаш учун 1,5 миллион сом маблағ ажратади. Муфтий бу фикрни қўллаб-қувватлади ва 1 сентябрь куни мусобақа ташкилий қўмита билан учрашув бўлиб ўтди.
Қирғизистон мусулмонлар диний идораси ахборотига кўра, 15 сентябргача барча вилоят ва шаҳарларда Қуръонни билиш бўйича мадраса толиблари ўртасида танлов бўлиб ўтади ва ғолиблар республика танловига таклиф қилинади.
Танловда қатнашиш учун Қирғизистон фуқароси бўлиш талаб этилади.