«Бугун биз деколонизациянинг учинчи босқичига гувоҳ бўляпмиз, – деди Цантурян, – америкаликлар ва британияликларнинг Афғонистонни тарк этиши – бу уларнинг 2001 йил 11 сентябрда бошланган учинчи жаҳон урушида мағлуб бўлганининг натижасидир. Уларни Хитойни исканжага олиш учун унга яқинлашишга уриниб кўрдилар. Афғонистон шунингдек, бир қатор мусулмон давлатларга босим кўрсатишга имкон берарди. Бугун эса биз мусулмон мамлакатлар Хитой билан биргаликда тўлақонли миллий озодлик сари ҳаракат қилаётганини кўриб турибмиз».
«Хитой мустақилликни қўлга киритилганининг белгиси сифатида демография сиёсатини кўрсатиш мумкин, – қўшимча қилади эксперт. – Сиёсий бюро яқиндагина янгича оила моделини мувофиқлаштирди, унга кўра ҳар бир хитойлик учтагача фарзанд кўриши мумкин ва бунинг учун ҳеч қандай жарима тўламайди. Ваҳоланки, Ғарбнинг Хитойга инвестициялар киритишни бошлашида асосий шарт «битта оила – битта фарзанд» бўлган. Хитой бу мустамлакачилик парадигмасидан бутунлай узоқлашди».
Саркис Цантуряннинг фикрига кўра, Хитойнинг юксалиши мусулмон мамлакатларга тубдан таъсир кўрсатади.
«Хитой ёрдамида мусулмон халқлари ҳам кўтарилади. Гап нафақат афғонлар, балки Эрон, Покистон, Индонезия ҳақида ҳам боряпти. Кейинги 5-10 йил ичида кўплаб мусулмон давлатларининг ҳар томонлама жадал ривожланишини кўрамиз. Улар муваффақиятининг энг муҳим омили интернет, оммавий олий таълимдир. Бу эса фашизмни жаҳон миқёсида амалга оширишнинг имконсиз қилиб қўяди», – деди бош муҳаррир.
Унинг изоҳ беришича, фашизмнинг жамиятга импорти «самарасиз иқтисодий бошқарув ва бойликнинг озчилик фойдасига қайта тақсимланиши натижаси» ҳисобланади. Бу қайта тақсимлаш учун «турли этник ва конфессионал найранглар ўйлаб топиш»га тўғри келади.