loader
Foto

Истанбул – Европанинг энг яхши шаҳри

Бу ҳақида Истанбул губернатори Али Йерликая ижтимоий тармоқларда хабар қилди.

«Истанбул – Европа шаҳарлари орасида энг яхшиси. Истанбул – Европада биринчи рақамли шаҳар. Travel and Leisure журнали томонидан World's Best Awards 2021 доирасида ўтказилган сўров якунларига кўра, минглаб одамлар Истамбулни севимли шаҳар деб кўрсатган. Биз бу билан фахрланамиз», - деди Йерликая.

Travel and Leisure томонидан 11 январдан 11 майгача ўтказиладиган ҳар йиллик сўров натижаларига кўра, Истанбул 91,32 балл билан Европада биринчи ўринни эгаллади.

Баҳолаш келтирилган мақолада айтилишича, Истанбул Топкапа саройи ва «Айя София» масжиди каби тарихий ва диққатга сазовор жойлар, Нишанташи ва Галатапорт каби замонавий иншоотлари билан тарихнинг турли даврлари кесишган жой ҳисобланади.

«Истанбул» аэропорти ҳам Travel and Leisure томонидан юқори баҳо олган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР