Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, ўтган бир суткада мамлакатда 16654 янги COVID-19 ҳолати қайд этилди.
Бунда 2 704 киши касалхонага ётқизилган.
Мамлакатда коронавирус ҳолатлари умумий сони 5 275 567 тага етди.
COVID-19 ташхиси билан интенсив терапия бўлинмаларида 7 347 киши ётибди.
Аҳолиси 83 млн кишидан ортиқ бўлган Эронда 33 927 076 доза вакцина қўлланди.
Биринчи вакцина дозасини 22 149 180 киши, иккинчи дозасини эса 11 777 896 киши олган.
Аввалроқ Эронга Хитойда 3,2 млн доза Sinopharm вакцинаси етказиб берилган эди.