loader
Foto

Йил бошидан бери Исроилда 58 нафар фаластинлик қурбон бўлди

Исроил кучлари йил бошидан бери Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 58 нафар фаластинликни, жумладан, 12 та болани ўлдирган.

Бу ҳақида БМТ гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ОСНА) ҳисоботида айтилган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Исроил кучлари ўқларидан ҳалок бўлган фаластинликлар сони бу йил ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ортган.

Ўтган йилнинг тўққиз ойи давомида Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида исроилликлар ўқларидан 26 та, бу йил эса 58 та фаластинлик халок бўлди, шундан 12 таси – ёш болалар.

Бундан ташқари, кўрсатилган вақт мобайнида 4800 фаластинлик, шундан 1026 киши ўқотар қуроллардан яраланди.