Жами 12,4 млн долларлик нақд пул ва олтинлар мусодара қилинди, дея хабар бермоқда Arab News. Бундан ташқари, «Толибон» собиқ давлат хизматчиларининг уйларидан пул ва олтин қуймаларни мусодара қилган. Марказий банк Афғонистондаги барча банкларга "аввалги ҳукумат билан боғлиқ шахслар" ҳисоб рақамларини музлатишни буюрди.
Ушбу чора мамлакатнинг молиявий эҳтиёжларини камайтириш учун мўлжалланган. Қўшма Штатлар ўз ҳудудида сақланаётган Афғонистон Марказий банкининг 9,5 миллиард доллар ва 22 тонна олтин активларини музлатиб, халқаро пул ўтказмалари тизимлари Афғонистон билан ҳамкорликни тўхтатганидан сўнг Афғонистон жиддий маблағ тақчиллигини сеза бошлади.
Айни пайтда мамлакат ҳукумати маҳаллий аҳолини АҚШ босқини пайтида ҳамма жойда фойдаланилган доллардан миллий валюта – афғоний фойдасига воз кечишга чақирмоқда.