loader
Foto

Татаристонда Ислом асослари бўйича кенг кўламли курслар ташкил қилинмоқда

Таълим дастури уч йилга мўлжалланган бўлиб, машғулотлар асосан дам олиш кунлари бўлиб ўтади. Курслар «Диний тарбия» ягона дастури доирасида ташкил қилинади. 25 минг киши курслардан ўтиши мўлжалланган.

Курслар бир нечта муҳим фанларга бўлинган, хусусан: «Одоб-ахлоқ», «Ақида», «Тажвид», «Куръон», «Фиқҳ», «Сийрат», «Арәп тилининг бошланғич курси» ва ҳ.к.

Қандайдир сабабга кўра масжидга ташриф буюра олмайдиган одамлар учун биринчи татар онлайн-мадрасаси ҳам кўзда тутилган. Онлайн-мадраса масжидлар қошидаги курсларни янги даражага кўтарган замонавий майдон сифатида ўзини кўрсатди.

Онлайн-мадрасага қўшилиш учун iOS ва Android базасидаги смартфонлар учун ишлаб чиқилган «Татар медресе» бепул мобил иловасини юклаб олиш ва ўрнатиш зарур.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР