loader
Foto

Кавказ ва Москва муфтийлари ўртасида жанжал чиқди

Кавказ муфтийлари Москвалик ҳамкасбларининг ҳаракатларидан норози. Бердиев бу ҳақида Шимолий Кавказ мусулмонлари Мувофиқлаштирувчи маркази сайтида эълон қилинган мурожаатида айтиб ўтди. Россия Федерацияси МДИ бу баёнотга муносабат билдириб, федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари талабига кўра қонун доирасида ҳаракат қилишларини таъкидлади.

Исмаил Бердиевнинг таъкидлашича, Россия Федерацияси диний идораси раиси Равил Айнутдиннинг янги ўринбосари Дамир Мухетдинов келиши билан мамлакатнинг барча минтақаларида янги диний бошқармалар ташкил этиш жараёни бошлаб юборилди.

Қорачой-Черкесия муфтийси буларнинг барчаси Москвада Марказий МДИга тўла бўйсуниш кўринишини яратиш мақсадида амалга оширилганига амин бўлиб, аслида эса бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Исмоил Бердиев низолар юзага келишидан жиддий хавотирда, чунки, унинг фикрига кўра, ҳозирги вазият жуда ёқимсиз ва диндорларни безовта қилади.

Бердиевнинг баёнотига жавоб берар экан, РФ МДИ раисининг биринчи ўринбосари Дамир Мухетдинов «РФ мусулмонлар диний идораси мақоми Владивостокдан Калининградгача жамоалар очишга имкон беради ва биз бу ишни муваффақият билан бажаряпмиз» деб таъкидлади.