loader
Foto

Ислом либерализми

Либерал-мусулмонлар диннинг маросимга оид таркибий қисмларини (намоз ўқиш, ҳижоб кийиш ва ҳоказо) ахлоқий-мистик таркибий қисмлардан ажратади ва уларнинг биринчисига жиддий аҳамият бермайди. Либерал Исломнинг бошланиши Туркияда Камол Отатурк даврида сўфий тариқатлари, диний либерализм, Европа пантеизми ва ҳатто материализми асосида пайдо бўлган деб ҳисобланади.

Келиб чиқиши асли мисрлик бўлган Швейцария фуқароси Тариқ Рамазон Европа маданияти ва исломнинг яқинлашуви тарафдори бўлиб, евро-мусулмонлар орасида катта нуфузга эга. Хусусан, у демократия ғоясини қўллаб-қувватлайди, евро-мусулмонларни яшаб турган мамлакатининг тилини ўрганишга ва Европа жамиятида фаол иштирок этишга чақиради. Унинг фикрича, Ислом маданиятини фақат араб маданияти билан тенглаштирмаслик керак. Татаристоннинг баъзи маънавий ва ижтимоий-сиёсий арбоблари Россияда евро-ислом тарафдорлари ҳисобланади.

Танқид  

Либерал Ислом Эрон ва Саудия Арабистони каби консерватив ислом руҳонийлари томонидан қораланади. Хусусан, Эрон Туркияни очиқчасига Исломни бузишда айблайди.

Ислом ўзгариши Россия ислом руҳонийлари орасида ҳам хуш кўрилмайди, лекин Россия мусулмонлари урбанизацияси туфайли Ислом либерализм аста-секин исломий диндорлик шаклларидан бирига айланмоқда. Одатда, инсон ўзини исломга мансуб деб ҳисоблаши учун ислом арконларини тан олиши кифоя; шаҳодатни тан олган, аммо намозга енгилтаклик билан муносабатда бўладиган ёки умуман намоз ўқимайдиган одамлар Ислом ва унинг таълимотидан бутунлай воз кечган кофирлардан (ғайридинлардан) фарқли ўлароқ, фосиқлар (бетайин мусулмонлар, аммо барибир мусулмонлар) деб таърифланади. Ислом, худди бошқа динлар каби, умумий маданий қадриятларга сингиб кетади ва шунчаки маданиятга айланади; бу, айниқса, динда икки тиллилик мавжуд бўлган Туркия ва бошқа туркий мамлакатларда яққол намоён бўлади. Совет олимлари бундай Исломни социалистик ислом деб таърифлаган, СССР бундай Исломни тарғиб килишга катта ҳисса қўшган, ва бу таъсир ҳали илгари собиқ Совет Иттифоқи таъсири сезиларли бўлган кўплаб Ислом мамлакатларида намоён бўлади. Таъкидлаш жоизки, араб мамлакатларида Ислом либерализми маданий глобаллашув шаклида намоён бўлади, Ғарбда Идрис Шоҳ ("Сўфийлар йўли" китоби муаллифи) каби тадқиқотчиларнинг асарлари Ислом ичидаги либерализм ва маърифатни белгилаб берди.

Қизиқарли фактлар

Данияда либерал Ислом тарафдори — депутат Н. Хадер — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга чизилган карикатуралар билан боғлиқ низоларга жавобан «Мўътадил мусулмонлар» ҳаракатига асос солди.

Либерал ислом асосан Туркия, Тунис, Миср ва айрим МДҲ мамлакатларида тарқалган.

Машҳур янги аср воизи - Ошо - либерал Исломни суфизм деб атаган ва бу диннинг кучли консерватизми (қатъийлиги) туфайли ислом ичида либерализмнинг муқаррарлиги ҳақида гапирган.

Озарбайжонда Ислом либерализми Исломгача бўлган маҳаллий эътиқодлар, хусусан, тангрийлик билан асосланади.

Европа мамлакатларида ислом либерализми катта ижтимоий шартлилик туфайли Исломнинг шаклларидан бири ҳисобланади, чунки ҳамма жойда ҳам намоз ўқиш ва ҳижоб кийиш мумкин эмас. Бундан ташқари, бир қатор Европа фуқаролари исломофобияси яшаш маданий муҳитда Исломнинг янги шаклларини сингдириш учун шарт-шароит яратади.

Сиёсий нуқтаи назардан Ислом либерализми одатга, яъни динни давлатдан ажратиб турувчи дунёвий ҳуқуқ ҳамда Ислом маданияти доирасидаги фалсафий дунёвийликка имкон беради.

Абу Муслим таржимаси