loader
Foto

Швейцарияликлар референдумда бир хил жинсдагилилар ўртасида никоҳни қўллаб-қувватлашди

Янги қонун бир хил жинсдаги жуфтликларга турмуш қуриш ва бола боқиб олишга рухсат беради. Турмуш қурган лесбиан жуфтликларга шунингдек, сунъий уруғлантириш ёрдамида фарзанд кўришга рухсат этилади. Шу пайтгача Швейцарияда фақат гетеросексуал оилалар донор спермасидан фойдаланиши мумкин бўлган.

"Amnesty International" инсон ҳуқуқлари ташкилоти овоз бериш натижаларини "тенглик йўлидаги муҳим босқич" деб атади. Ўнг қанот Швейцария Халқ партияси вакиллари умиди пучга чиққанлигини билдиришди. Уларнинг фикрича, бир жинслилар ўртасида никоҳ қурилиши болаларнинг бахт-саодатига салбий таъсир этади.