loader
Foto

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича Референдум бўлиб ўтган деб топилди

Вилоятлар, республика аҳамиятидаги шаҳарлар ва пойтахт ҳудудий комиссияларидан Референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссияга тақдим этилган маълумотларга кўра, пойтахт вақти билан соат 14:00 ҳолатига кўра, республика бўйича фуқаролар умумий сонининг 53,43 фоизи сайлов бюллетенларини олган. Референдум бўйича марказий комиссия аъзоси Анастасия Шегорцова

Унинг қўшимча қилишича, бутун мамлакат бўйлаб рўйхатларга киритилган 6,2 млн сайловчи овоз берган.

Қонунга кўра, референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг ярмидан кўпи овоз беришда қатнашса, Референдум бўлиб ўтган ҳисобланади. Шундай қилиб, Референдум ўтказувчи ҳудудий комиссиялар маълумотларига кўра, белгиланган сайлов чегарасига эришилди. Анастасия Шегорцова