loader
Foto

Хитой камбағал мамлакатларни қандай қарз тузоғига илинтирган?

Американинг Вильгельм ва Мария колледжида жойлашган AidData лабораторияси 18 йил давомида 165 мамлакатда умумий ҳисобда 13 427 та девелоперик лойиҳасини таҳлил қилиб чиқди. Бу лойиҳаларнинг барчаси — Хитойнинг «бир камар – бир йўл» халқаро ташаббусининг бир қисми бўлиб, улар бўйича «яширин» қарзлар миқдори, тадқиқотчилар ҳисоб-китобларига кўра, 385 млрд. долларни ташкил қилди. Бу қарзлар халқаро рейтинг агентликлари, илмий-тадқиқот институтлари ва ҳукуматлараро ташкилотлар томонидан ҳисобга олинмайди, 42 мамлакат учун эса Хитой олдидаги бундай кредит мажбуриятлари уларнинг ЯИМ 10%и дан ошиб кетган. Паст ва ўрта даромадли мамлакатлар учун "яширин" қарзлар ўртача ҳажми ЯИМнинг 6%ига тенг.

Лабораториянинг ижрочи директори Брэд Паркс Financial Times га берган интервьюда айтишича, бу қарзларнинг катта қисми ривожланаётган мамлакатларнинг давлат баланс ҳисоботларида кўрсатилмайди, ҳатто ҳукуматларнинг ўзи ҳам улар келажакда тўлашига тўғри келадиган қарзларнинг аниқ миқдорини айта олмайди.

«Бир камар – бир йўл» ташаббуси ўзи нима?

Аввал бошдан Си Цзинпин лойиҳасининг мақсадлари ХХР иқтисодиётини минтақавий иқтисодий шерикликнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш, жалб қилинган мамлакатларнинг иқтисодий фаровонлигини рағбатлантириш, барча соҳаларда маданий алмашинув ва алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, тинчлик ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш орқали глобал экотизимга интеграция қилиш эди. Лойиҳанинг муҳим инфратузилма вазифалари қаторига Хитой билан Европа ва Африка мамлакатлари ўртасида денгиз ва қуруқлик йўлакларини қуриш ҳамда иқтисодий алоқаларни кенгайтириш киради.

Ташаббус доирасида бир қанча ташкилотлар: Осиё инфраструктура инвестиция банки, янги Ипак йўли университет Альянси, "Бир камар - бир йўл" олий таълим муассасалари стратегик Иттифоқи ва шаҳарлар сайёҳлик Иттифоқи ташкил этилди.

Бироқ, бироз вақт муқаддам таҳлилчилар ушбу лойиҳа натижасида Венесуэла, Покистон, Лаос ва Камбоджа каби давлатлар елкасига тушган қарз юки миқдоридан хавотир билдира бошлади. Financial Times 2018 йил тадқиқот маълумотларига кўра, Хитой лойиҳада ҳамкорлик учун танлаган давлатлар орасида аксарияти ИҲТТ ва кредит агентликлари рейтинглари бўйича иқтисодий рисклар даражаси юқори эканлигини намойиш этади. Уларнинг кўпчилиги учун дефолт риски даражаси анча катта.

Албатта, Хитой Халқ Республикаси вакиллари дастурнинг натижалари ажойиб эканлигини эълон қилади. 2017-2019 йилларда Мальтадаги Хитой-Мальта Дўстлик кўприги, Аддис-Пбеба-Жибути темир йўли, БААдаги Абу Даби порт терминали ва Малайзиядаги Куантан порт терминали, Покистоннинг энг йирик гидроелектр станциясининг биринчи генераторли блоки қурилди. 2020 йилда Хитой билан «Камар ва йўл» мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 1,35 трнл долларни ташкил этди, бу эса 2019 йилга нисбатан 0,7% га кўп ва Хитой ташқи савдосининг 29,1%ини ташкил қилади.

AidData раҳбари Бред Паркс Reuters га берган интервьюда кайд этишича, натижаларни яқиндан кўриб чиқишда вазият унчалик қувонарли эмаслиги аён бўлади: «Нархларнинг ошириб юборилгани, коррупция ва қарзларнинг барқарорлик муаммоси туфайли даромад даражаси ўртача ва паст бўлган мамлакатларда тобора кўплаб сиёсатчилар «Кмар ва йўл» йирик лойиҳаларини вақтинча тўхтатиб қўймоқда».

Қарзлар қаердан пайдо бўлди?

Ўтган 20 йил мобайнида Хитой ривожланаётган мамлакатлардаги лойиҳаларни фаол молиялаштириб, дунёда устун мавқега Эга бўлди. Эндиликда, AidData маълумотларига кўра, Хитой халқаро иқтисодий ривожланиш лойиҳаларига АҚШ ва бошқа йирик давлатлардан икки баробар кўп — йилига 85 миллиард долларга яқин маблағ сарфламоқда.

«Бир камар – бир йўл» лойиҳасининг амал қилиш даври мобайнида Хитой Африка ва Марказий Осиёдаги 163 мамлакатда йўллар, кўприклар, портлар ва шифохоналар қурилишига 843 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди, бу маблағларнинг деярли 70% и давлат банкларига ва мамлакатларнинг қўшма корхоналарига кредит шаклида берилди. Кредитлар давлат қарзи шаклида Марказий банкларга эмас, балки бошқа ўйинчиларга берилди, чунки кўплаб камбағал мамлакатлар аллақачон катта миқдорда кредит олиб бўлганди ва расман янги қарзларни олишга қодир эмасди, дейди Паркс.

Яъни молиялаштириш, қоидага кўра, беғараз субсидиялар шаклида эмас, балки кредитлар кўринишида бўлиб, сўнгги йилларда қарзларнинг субсидияларга нисбати ортиб борди. CNBC маълумотларига кўра, Хитой томонидан ривожланаётган мамлакатларга берилган ҳар бир грантга бу вақт давомида 31 та кредит тўғри келади.

Россиянинг қарзлари масаласи

AidData ҳисоботидан келиб чиқадики, Россия — 125 млрд доллар қарзи билан Хитой олдидаги энг йирик қарздор ҳисобланади. «Бошқа мамлакатлар ҳақида бир нарса дея олмайман, лекин Россияга нисбатан $125 млрд ҳаддан ташқари ошириб юборилган кўринади, — дейди Москва Карнеги марказининг «Россия в Азиатско-Тихоокеанском регионе» дастури рахбари Александр Габуев. — Агар бизга маълум бўлган лойиҳалар учун Хитойдан олинган барча кредитларни қўшсак ҳам, бу рақам тахминан икки баробар кичик бўлиб чиқади».

Россия «Бир камар – бир йўл» ташаббуси доирасида Хитой билан фаол ҳамкорлик қиляпти. 2017 йил июлида Россия ва Хитой «Қутб Ипак йўли» ташкил қилиш ҳақида келишиб олдилар», 2018 йил июнида эса Внешэкономбанк ва Хитой тараққиёт банки ўртасида Арктикадаги инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун 9,5 млрд долларлик битим имзоланди. Бир йилдан кейин Хитойнинг «Денгиз Ипак йўли» билан битим тузилди. Битим натижасида Хитойнинг CNPC нефть компанияси Ямалдаги СТГ заводи акцияларининг 20%ига эга бўлди, Ипак йўли Фонди эса унинг 9,9% акцияларига эга бўлди. 2019 йил Владимир Путин Шимолий денгиз йўлини «Денгиз Ипак йўли» билан бирлаштириш эҳтимоли ҳақида гапирди. Бироқ, ўтган йили улар бу лойиҳа доирасида Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни камайтириш ҳақида гапира бошлашди ва яқинда Россия ҳукумати Сувайш канали орқали ҳам, Ипак йўли орқали хам транспорт йўлагининг Россия муқобил вариантини яратиш ҳақида гапирди.

Бу нима билан таҳдид солади

AidData ҳисоботи Хитой кабағал мамлакатларни қарз тузоғига илинтираётгани борасида хавотирлар куайган бир пайтда нашр қилинди. Financial Times ёзишича, таҳлилчилар бу қарзларни тўлаш имконига эга бўлмаган мамлакатларнинг активлари Пекинга ўтишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда. Танқидчилар бу хавотирлар ошириб юборилган ва Хитойнниг дунё миқёсида ошиб бораётган таъсири борасида умумий хавотирни акс эттиради, деб эътироз билдирмоқда. Джонс Хопкинс университетининг 2020 йилги тадқиқоти шуни кўрсатадики, 2000 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Хитой Африка мамлакатларининг 3,4 млрд доллар қарзларини кечиб юборди, яна 1,5 млрд доллар қарзлар эса қайта кўриб чиқилди ёки қайта молиялаштирилди. Биронта активни Хитой олиб қўйгани йўқ.

Бироқ Бред Паркс шунга эътибор қаратадики, ХХР кредит портфелининг 44%и гаров билан таъминланган ва агар ставкалар юқори бўлса, Хитой ундан фойдаланиши мумкин. Хитой табиий ресурсларга бой мамлакатларга бериладиган кредитлар ҳажмини ҳам оширди. Бу кредитлар товар экспортидан келадиган даромадларга нисбатан таъминланади ва нисбатан юқори фоиз ставкаларига эга (тахминан 6%).

Москва Давлат университети Иқтисодиёт факултети ходими, хитойшунос Раиса Епихина Хитой ҳақиқатан ҳам ривожланиш лойиҳаларига катта маблағ сарфлаётгани ва буни халқаро ташкилотлардан кўра осонроқ қилишини айтади."Лекин шуни унутмаслигимиз керак, - қайд қилади у, - бу лойиҳаларга Хитойга ҳам, қабул қилувчи мамлакатларга ҳам керак. Хитой ўз машина-техник маҳсулотлари учун янги бозорлар яратиши керак, ривожланаётган мамлакатлар инфратузилма қуриши керак. Хитой бу ерда фақат ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилиб, глобал жануб мамлакатларини қул қилиб келмоқда, дейиш албатта тўғри эмас."

AidData тадқиқоти муаллифлари шунга ҳам эътибор қаратадики, «Кмар ва йўл» инфратузилма лойиҳалар портфелининг 35%и коррупция, меҳнат қонунчилигининг бузилиши каби жиддий муаммоларга дуч келган. AidData яширин қарзлар билан боғлиқ вазият йил сайин ёмонлашиб боради, деб ҳисоблайди.