Дунёдаги кескинликнинг иккинчи нуқтаси Ҳиндистон ва Хитой чегараси бўлиб, у ерга яна қўшинлар келтирилган. Ҳиндистон Хитой биринчи бўлиб бошлади демоқда, Хитой Ҳиндистоннинг ҳаракатларига жавобан қўшинларни кучайтирганини айтмоқда, амалда иккала томондан чегарага танклар, тўплар ва самолетлар келтирилмоқда. Ҳиндлар тасниф бўйича танк сифатида кўриб чиқиладиган «Босфор» тўпларига асосий эътибор қаратмоқда.
Тўп аслида шведларники бўлиб, худди Ҳиндистон жанговар тарихи каби, жуда ғалати. У шведлар томонидан 1960-йилларда ишлаб чиқилган. Тўлақонли ўзи юрар артилерия қурилмаси гусеницасида тежашга қарор қилинди ва ҳозиргидек, уни юк машинасига ўрнатишни хаёлларига ҳам келтиришмади, шу сабабли тўпнинг ўзига кичик мотор улаб қўйишди. Яъни гаубица мустақил ҳаракатланади, лекин жуда секин ва қисқа масофага, шундай экан, у позициясини тезда ўзгартира олмайди. Ҳарбийлар бу «мўъжиза»га қараб, бармоғини чаккасига тираб, пармага ўхшатиб бураб кўрсатишди ва муҳандисларга янги нарса ўйлаб топишни айтишди. Ҳамма пулни сарфлаб бўлгандан кейин, янги нарсани қаёқдан ҳам ўйлаб топишарди?
Шунда шведлар бир чемодан пул билан Ҳиндистонга, ўзи демократ бўлган, лекин ҳокимиятни мерос қилиб қолдирган жаноб Гандининг қариндошлари ҳузурига йўл олади. Одамларга пул беришади ва улар хурсандчилик билан шведлардан бу матоҳдан беш юзтача сотиб олишади. Ҳиндлар ўшанда кўп азоб чекишган, бу улкан нарсани тоғ серпантини бўйлаб думалатиб, ҳолсизланиб ғилдираклар остига тушиб ўлиб кетишган. Шундан сўнг даҳшатли коррупция жанжали юзага чиқди. Бироқ, энг қизиқарли нарса кейинроқ бошланди.
1999 йил Ҳиндистон ва Покистон ўртасида навбатдаги можаро бошланиб, унда Покистон дастлаб жиддий муваффақиятга эришди, лекин шведларнинг 155-мм гаубицаларига дуч келиб, даҳшатли йўқотишларга учради ва чекинишга мажбур бўлди. Яъни тўплар масалани ҳал қилиб қўйди, чунки артиллерия тизими ишлаб чиқилган йилига мос равишда ажойиб, тез отиш, аниқлик ва бошқа кўрсаткичар бўйича энг яхши эди. Фақат моторга келганда панд беришган. Шведлар барибир шведлар ва улар шведча сифатда ишлаб чиқаришади. Энди эса бу ҳиндларнинг севимли тўпи ва бирон нарса бўлса, зўриққан ҳолда уни тоғларга судраб чиқишади ва ўртоқ Сини қўрқитмоқчи бўлишади.
Эрон ва Озарбайжон чегарасида пайдо бўлган учун можаро жиддий, чунки муллаларнинг геосиёсий маневрлари аллақачон Каспий денгизига ёйилмоқда, бу ерга Эрон ҳарбийлари 4000 та моторли қайиқларни келтириб қўйишган.
Моторли қайиқлардан ташқари, Эрон Озарбажон билан чегара бўйлаб танклар, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва ўз баҳодирлари гуруҳларини жойлаштирган бўлиб, «Х» соат келганда улар бу темир-терсакларни ишга туширишлари лозим.
Бунга жавобан Озарбайжон анча камтарона кучларни жалб қилган, лекин нимадир бизга ишора қилмоқдаки, бу кичкинтойлар анча самаралироқ бўлиб, бир қути Исроил «ўйинчоқлари» бутун бир полк танкни йўқ қилишга етади.
Тўртинчи эҳтимолий можаро ўчоғи – бу Украина ва Россия Федерацияси чегараси бўлиб, бу ерда март ойидан бери Бурятиядан техника жамланиб, лекин октябр кириб келган бўлсада, бу техникалар ҳамон йўлда. «Темир-терсак» шу қадар кўпки, ҳатто «шилка»лар бир-бирига тўқнаш келяпти.
Ва ниҳоят, бешинчи можаро ўчоғи бу – Афғонистон ва Тожикистон чегараси, бу ерга ҳам қўшинлар тортилиб, жойлардан берилган хабарларга кўра, «Толибон» чегара ёнига ҳимояланиш учун келмаган, балки ҳужум қилишни кўзлаб турган бўлиши мумкин.
Иккинчи жаҳон уруши фронтларида тўпларнинг овози ўчгач, БМТ ташкил қилинди, бутун дунёда тинчлик қарор топди ва х.к. – лекин бир кун ҳам йўқ эдики, бу тинчлик қаердадир бузилмаган бўлсин. Баъзида СССР ва АҚШ каби жиддий йигитлар ядровий тўқмоқларини қўлга оларди, шу сабабли у ёки бу чегаралар атрофида танклар тўпланиши гўёки сайёрамиз учун бир меъёрдай гап. Шимолий Корея мунтазам равишда техникаларини чегарага келтиради ва чегарадан узоқлаштиради – бу уларнинг ўзига хос миллий ўйинига айланиб бўлган. Ушбу тарихий тажрибадан келиб чиқадиган бўлсак, дунёда ҳеч қандай ўзига хос нарса содир бўлаётгани йўқ: шовқин солишади, бир-бирини чўчитишади ва тарқалишади.
Бироқ ҳозир вазият ўзгача – пандеия шароитида бутун дунё кўз ўнгимизда чок-чокидан сўкиляпти, ҳамма учун одатий бўлган қонун-қоидалар ишламай қоляпти. Бундан ташқари, сценарий бўйича учинчи жаҳон уруши рўй бериши керак бўлган Апокалипсис даври рўй беришининг аломатлари ва белгилари тобора кўпроқ намоён бўляпти. Бу сценарий одамлар томонидан ёзилмаган, шу сабабли уни бекор қилиб ҳам бўлмайди. Уруш бўлади ва барча мавжуд кескинлик нуқталари аланга олади. Уларга янги ва янги нуқталар қўшилади, уруш бутун дунёни қамраб олади ва охир-оқибат, Армагедондаги каби якун топади. Лекин уруш қачон ва қаерда бошланади? Ёки уруш олдидан яна бирон нарса рўй берадими?
Охир замон сценарийсига кўра, урушдан ташқари очарчилик, эпидемиялар ва яна қандайдир глобал иқлим ҳалокатлари рўй бериб, уларнинг ўтмишда пайғамбарлар томонидан тасвирланиши ҳозирда кузатилаётган иқлим хаосини бироз эслатади. Лекин фақат эслатади, чунки ҳаммаси ёмонроқ, анча ёмон бўлади. COVID-19 ҳам апокалиптик пандемияга мос келмайди – у зарар етказишдан кўра кўпроқ қўрқитади. Глобал очарчиликкача ҳали анча узоқ. Озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришда узилишлар бор, ҳосилсизлик ва нархларнинг ўсиши кузатилади, лекин ҳаммаси ҳали чидаш мумкин бўлган даражада. Ҳозирча йўқ бўлган нарса – бу қандайдир уруш-ки, у локал, ядровий қуролларсиз, лекин шу билан бир пайтда дунёни қўрқувдан титрашга мажбур қилади – худди ҳозир коронавирус билан рўй бераётган каби.
Бошқача сўзлар билан айтганда, биз уруш охирги палласига бирданига эмас, балки спираль бўйича киради, унда асосий фурсатлар (эпидемия, иқлим, очарчилик, уруш) бир хил, лекин ҳар бир айлана билан тобора кескинлашиб ва оғирлашиб боради деб ўйлаймиз. Айни пайтга келиб бунда дунёни ларзага соладиган уруш етишмаяпти. Бу уруш бошланиши мумкин бўлгн жойларни юқорида санаб ўтдик, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам керакли шартларни қониқтирмайди.
Ҳиндистон ва Хитой – ядровий давлатлар, агар улар бошласа – дунё олов ичра қолиши мумкин. Лекин бунга ҳали эрта. Тайван ва Украина – кичик мамлакатлар, уларга ҳужум килишлари мумкин, лекин АҚШ улар томонини олиб чиқиши ҳам мумкин – бу ҳолатда дунё олов ичра қолади. Шу сабабли бешинчи номзод – бу ҳозирда Озарбайжонга ҳужум қилмоқчи бўлиб турган ва биринчи эронлик баҳодир чегараси босиб ўтиши билан йўқ қилинадиган Эрондир. Бу тарихий фурсатнинг аниқ вақтини ҳали билмаймиз, шундай экан, воқеалар ривожини кузтиб қоламиз.