loader
Foto

Мали Бош вазири: Франция террорчиларни тайёрламоқда

Бош вазир Маиганинг маълум қилишича, дастлаб Франция ҳукумати билан Мали ҳарбийларига разведка маълумотлари ва ҳаводан қўллаб-қувватлаш билан ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришилган. Мали ҳудудига француз ҳарбий контингенти юборилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ эди.

Шогел Какалла Маиганинг таъкидлашича, Кидал шаҳрида француз ҳарбийлари томонидан бевосита “ал-Қоида” билан ҳамкорлик қиладиган «Ансар ад-дин» террорчи ташкилоти бошқаруви остида бўлган анклав ташкил қилинган.

«Малида Кидалга кириш имкони йўқ, бу - Франция томонидан назорат қилинадиган анклав. Улар француз офицерлари томонидан ўқитилган қуролли гуруҳларга эга»,  деб таъкидлади Мали Бош вазири.

Мали ҳукумати аввалроқ Франция ҳукуматига, биринчи навбатда, Сахел вилоятида террорчиларга қарши курашиш учун кучларни жамлаш таклифи билан мурожаат қилган. Шу билан бирга, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик мунозарали масалалар ечимини тезда топиш учун манфаатларни ўзаро ҳурмат қилишга асосланиши лозим.