loader
Foto

Кремл Хашукджи иши бўйича ар-Риёдга ишонишини айтишди

«Биз қирол оиласидан бу қотилликни қоралаши ҳақида, қирол оиласининг бунга алоқадор эмаслиги ҳақида кўп эшитдик. Қолган барчаси – терговнинг иши ва бу терговни қирол оиласининг ўзи ҳам истамоқда. Биз буни маъқуллаймиз», - дея Песковнинг сўзларидан иқтибос келтиради «Интерфакс».

Бунда у Москванинг саудиялик монархларга уларнинг қотиликка алоқадор эканлигига ишониш ёки ишонмаслик ҳақида савол беришни ноўрин деб айтди.

«Қиролнинг расмий баёноти, валиаҳд шаҳзоданинг аризаси бор. Уларга ишонмаслик учун ҳеч қандай асос йўқ», - деди у.

25 октябрь куни Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз президент Владимир Путинга қўнғироқ қилиб, диққат билан тергов ўтказиш ва айбдорларни жазога тортиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Чоршанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп валиаҳд шаҳзода Салмоннинг Хашукджи ўлимини режалаштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини истисно қилмади. Трампнинг фикрига кўра, бундай операциялар айнан валиаҳд ваколатлари доирасига киради. Бунда қирол, афтидан, рўй бераётган воқеалардан бехабар бўлган, ҳисоблайди америка етакчиси.