Гилдейнинг ташрифи Бенгалия кўрфазида Ҳиндистон, АҚШ, Япония ва Австралия ҳарбий-денгиз кучлари билан биргаликда ўтказилаётган Малабар машғулотларининг иккини босқичига тўғри келди.
Хитой ҲДКнинг агрессив модернизациясига қарши АҚШ нималар қилмоқчи деган саволга Гилдей америкаликлар ундан ўзишга ҳаракат қилмасликларини, лекин минтақадаги Ҳиндистон каби ҳамкорлар Ҳинд океани минтақасидаги барқарорликни таъминлашда асосий калит бўлишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, минтақанинг муҳимлигини ҳисобга олиб, АҚШ ҲДК кучларининг 60 фоизи айни пайтда Ҳинд-Тинч океани минтақасида тўпланган.
Майкл Гилдай сафар давомида Ғарбий ҳарбий-денгиз қўмондонлиги (Мумбайда) ва Шарқий ҳарбий-денгиз қўмондонлигиг (Вишакхапатнам) ташриф буюришни ҳамда Млабар машғулотларида иштирок этаётган USS Carl Vinson (CVN-70) бошчилигидаги зарбдор гуруҳга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Унга Ҳиндистон делегацияси ҳамроҳлик қилади.
«Бу менинг учун АҚШ ва Ҳиндистон ўртасида табиий ҳамкорликдир. Ўзаро манфаатларга эга бўлган икки юқори технологияли демократия. Эркин ва очиқ денгиз мулки, минтақавий барқарорлик, иқтисодий барқарорик, халқаро институтлар ва қонун устуворлигини ҳурмат қилиш, шунингдек, глобал авторитаризмга ва юқорида санаб ўтилганларга ҳар қандай таҳдидга каршилик. Ҳиндистон ва АҚШ ўртасида узоқ муддатли соғлом ижобий муносабатлар мавжуд», – деди Гилдей.
«Бизнинг ҳарбий-денгиз кучларимиз аслида тинч ва хавфсиз Ҳинд-Тинч океани минтақасида асосий ғоя саналган қоидаларга асосланган инклюзив, эркин ва очиқ тартибни қўллаб-қувватлаш учун Ҳинд-Тинч океани минтақасида ҳамкорликни давом эттиради».
2021 йил 15 сентябрда Австралия, Буюк Британия ва АҚШ ўртасида AUKUS номини олган ва Хитойнинг улкан геосиёсий амбицияларини тўхтатиб туришга қаратилган мудофаа иттифоқи ташкил қилингани ҳақида дунёга эълон қилинди.
Ҳиндистон расман ушбу блокка кирмади, лекин шунга қарамай, унга QUAD иқтисодий блоки орқали киради, деб айтиш мумкин.
Шундай қилиб, дунёнинг энг кучли иқтисодиётлари Хитойга қарши чикмоқда ва воқеаларнинг янада ривожланиши бир нечта пиёдани йўқотган гроссмейстерларнинг шахмат ўйинига ўхшайди. Скамейкада ўйнаётган уй бекалари учун бу фалокат эмас, лекин гроссмейстерлар бундай бурилишдан сўнг ўйинни ютқазадилар.
ХХР билан ҳам худди шундай – Хитой қуролланиш пойгасида иқтисодий жиҳатдан ҳам, технологик жиҳатдан ҳам ушбу блокка ютқазади. Гарчи Ҳиндистон AUKUS кирмасада, у ерга серқатнов бўлиб қолган катта бошлиқлар киради, кирганда ҳам шундай кирадики, демоқда. ХДФдан бундай катта амалдорнинг ташрифи Ҳиндистон флотини ҳозирда ШҲТ/БРИКСда ишлаб чиқарилган кононирик қайиқлари ва аэропланлардан жиддийроқ техникаларга фаол қайта қуроллантириш бошланишини назарда тутади. Бироқ бу истиқболда ва ҳозирги пайтда муҳим эмас.
Асосийси, гарчи АҚШ да самолетлар учиши ва қўниши учун мосланган ҳарбий кемаларни кузатиш бўйича кандайдир сервислар мавжуд бўлсада, кичикроқ кемаларни улар кўрсатмайди. Бундан ташқари, улар сувости кемаларини ҳам кўрсатмайди. Аммо, адмирал айтганидек - айни пайтда АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг 60 фоизи ҳозир Ҳинд-Тинч океани минтақасида тўпланган.
Жанговар навбатчилик учун, ҳатто машғулотлар ва маневрлар учун ҳам бу кўплик қилади, ХХР авиациясининг Тайванга мунтазам рейдларини ҳисобга оладиган бўлсак – 60% бу жуда кўп, бу деярли Кариб инқирози-2.0, шунчаки у ҳақида баланд овозда гапиришмаяпти. Бу инқироз нима билан якун топиши мумкинлиги мутлақо тушунарсиз. Умид қиламизки, албатта, ядровий зарбалар глобал алмашинаувигача етиб бормайди, лекин Кариб инқирозлари – шундай нарсаки, ҳар қандай воқеа рўй бериши мумкин, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.