Марказий Банк маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида Россиядан капиталнинг соф чиқиб кетиши 59 млрд долларни ташкил қилган. Шундан 33,9 млрд доллар учинчи чоракка тўғри келади. Учинчи чоракда углеводородлар экспортидан валюта тушумининг ўсиши туфайли тўлов балансининг жорий ҳисоб сальдоси кўринишида мамлакат 40,8 млрд доллар (тарихдаги рекорд!) олди.
Демак, Россиядан хом ашё экспортидан олинган қўшимча фойданинг катта қисми чиқиб кетган.
Бу тасодиф эмас, балки совет давридан кейинги даврнинг тизимли ҳодисасидир. Сергей Глазьевнинг сўзларига кўра, сўнгги 30 йил ичида Россия иқтисодиётидан маблағларнинг чиқиб кетиши 1 трлн. доллардан ошган. Тахминан ярим трлн доллар оффшор компаниялар ва Россия иқтисодиёти ўртасида айланади, яна ярим трлн доллар умуман номаълум йўналишда йўқолиб кетди, дея таъкидлайди Россия Федерацияси президентининг собиқ маслаҳатчиси.
Бироқ, Владимир Путин Глазьевни тинглагани ҳақида ҳеч қандай аломат йўқ. "Капиталнинг чиқувчи оқими ўринга эга бўлиши мумкин, бу яққол кўриниб турибди", деди президент, капиталнинг ҳаракати табиий жараён эканлигини таъкидлаб. Путиннинг бепарволиги ҳайратда қолдиради. Ўз-ўзидан, капитал ҳаракати табиий бўлиши мумкин, лекин пул ҳаракати фақат мамлакатдан ташқарига қаратилган, бу эса россияликларни талашга ўхшаб кўринади.
Буларнинг барчаси учун жавобгарлик капитал олиб чиқилишини самарали тўхтата олмаётган ҳукуматнинг зиммасида. Бундан ташқари, бунинг учун қулай шароит яратади. Хусусан, июн ойида Путин гўё хом ашё бўлмаган товарлар (аслида қора ва рангли металл, олтин, дон – муаллиф изоҳи) экспортидан олинган валюта даромадларини хорижий банк ҳисоб-рақамларида жойлаштиришга рухсат берган, дейди МГИМО профессори В. Катасонов.
Россия иқтисодий сиёсатни тубдан ўзгартириши керак. «Мамлакатга оффшорларда рўйхатга олинган 40 мингдан ортиқ корхонани қайтариш керак. Хорижий юрисдикцияларда Россия юридик шахсларини рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш керак. Россия акциядорлик жамиятларида хорижий капиталнинг иштирокини чеклаш керак», - деб таъкидлади сўл қанот мухолифати вакили еттинчи чақириқ Давлат Думасининг биринчи мажлисида.
РФА академиги Роберт Нигматулиннинг сўзларига кўра, капитални олиб чиқиш мавзуси – сиёсий мавзу бўлиб, парламент назоратида бўлиши керак.
- Россияда ЯИМнинг атиги 55 фоизи аҳолининг пул даромадлари шаклида амалга оширилади. Қолганлари, шу жумладан, чет элга олиб кетилади. Бошқа мамлакатларда, масалан, Польшада бу кўрсаткич - 70 фоиз. Бу тажрибани олимлар билан ўрганиш ва ишлаш керак. Яна бир жиҳат бор. Турли мамлакатлардан импортга оид маълумотларни умумлаштирсак, улар божхона хизмати маълумотларидан икки баробар фарқ қилади. Шу нарса экспорт учун ҳам амал қилади. Бу ҳам жиддий йўқотиш - тахминан 8 трлн рубл. Буларнинг барчаси назорат қилиниши керак.
"СП": - Қандай қилиб?
- Бозор иқтисодиётида капитал олиб чиқишни бекор қилиш мумкин эмас. Лекин давлат бу жараённи назорат қилиши мумкин ва лозим. Бу нормал ҳолат ва дунёнинг кўпчилик ривожланган мамлакатларида қабул қилинган. Олиб чиқиладиган, айниқса, шахсий истеъмол учун маблағлар солиққа тортилиши керак. Солиқни дарҳол эмас, аста-секин жорий этиш керак. Бундан ташқари, оффшор юрисдикцияларни тақиқлаш бўлмаса ҳам камайтириш керак. Ҳеч ким солиқлардан қочиб қутилмаслиги керак.
"СП": - Лекин шу билан бир пайтда Путин июн ойида ўз фармони билан капитални олиб чиқишга имкон берди …
- Ҳозир Белоусов рублнинг курси пасайиши туфайли олинган қўшима даромадлар қўшимча солиққа тортилиши керак, деган ғояни тўғри қўллаб-қувватламоқда. Бироқ ҳукуматда афтидан, кўпчилик бундан манфаатдор эмас… ОАВ бош вазир ўринбосарининг ғояларини шарманда қилмоқда. Социализм ўрнатмоқчи дейишади. Бу бемаънилик, манипуляция. Бу ерда фақат президентнинг сиёсий иродаси қутқаради. Бизнинг ресурсларимиз йўқолмасли учун у ташвишланиши керак.
Бунинг учун эса парламент назорати остида жиддий махсус хизмат пайдо бўлиши керак. Ахир, бизда Федерал йиғилишга ҳисобот берадиган Ҳисоб палатаси бор.
TeleTrade бош таҳлилчиси Петр Пушкарев иқтисодий рағбатлантириш усуллари билан ҳаракат қилишни таклиф этади.
- Муаммо шундаки, капитал мамлакат ичкарисида муносиб қўлланмаяпти. Хусусий инвесторлар ўз иқтисодиётига пул киритишдан наф кўрмаяпти, чунки бундан самарали натижа кутмаяпти. Пул эса келиб ётибди - металл, нефт, ҳатто дон ва гречка экспортидан, кўпинча бошқа нисбатан йўлга қўйилган бизнес-схемалардан, бироқ олинган фойда Россияда узоқ қолаётгани йўқ.
Бизнес кўламини кенгайтиришга қарор қилган ҳеч ким амалда суд тартибида ҳам рейдерча босиб олишдан химояланмаган. Бу эса шуни англатадики, хар бир ўртамиёна бизнесмен, ҳеч бўлмаса одатий доиралардан бироз сакраш ҳақида ўйлаб қолса, оқибатда бор нарсасини йўқотиш билан таваккал қилади. "ВКонтакте" ёки "Евросети" тақдирини ёдга олинг. Мана шундай қилиб «ортиқча» пул олиб чиқилишига гувоҳ бўлиб ўтирибмиз.
Бироқ, умуман олганда уни ҳал қилиш мумкин бўлган асосий сабаб Россия ички бозори сиғимининг етарли эмаслигидир: бизнинг одамларда нисабатан катта миқдордаги ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни сотиб олишга пул йўқ. Фақат кам сонли йўналишлар, қандайдир ноу-хау ёки эксклюзивлар муваффақият блан кенгайтирилмоқда, оммавий равишда ўз капиталини самарали қўллаш имконияти ҳақида эса гап ҳам бормаяпти.
"СП": Лекин капитал олиб чиқиш ортаётган экан, демак олиб чиқадиган нарса бор эканда…
-Бу пулларнинг ҳеч бўлмаса бир қисми офшорларга ёки истеъмол мақсадларига, чет элда кўчмас мулк ёки ҳашамат буюмлари сотиб олишга сарфланмасдан, мамлакатда олиб қолишга қандай қилиб қизиқтириш ҳақида уйлаш керак. Капитални рағбатлантириш учун рецептлар умуман олгана, маълум. Иккита нарсадан бошлаш кифоя.
Биринчидан: субсидиялар қўшма инвестицияларга ёки тадбиркор ривожланишга сарфлашга тайёр бўлган ҳар 2-3 рублга федерал ва маҳаллий даражадаги солиқлар эмас, балки яна камида қўшимча 1 рубль ёрдам тўғри келиши учун давлат томонидан ўтмишда ҳар бир муайян хусусий компаниядан тўпланган солиқларнинг бир қисмини қайтариш талаб қилинади. Яъни, келажакда бу бизнес кенгаймайдиган бўлса, эҳтимол, ҳеч қачон олмайдиган даромадлардан мавҳум "солиқ имтиёзлари" эмас, балки қўшма инвестициялар зарур, шунда агар ишлар юқорига кўтарилса давлат бундай бизнесга бир неча йилдан кейин хусусий инвестор томонидан бизнесни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи асосида у билан рисклар бўйича ҳам, фойда бўйича ҳам улушга киришини таклиф қилади.
Бундан фақат қандайдир шартли Сколковога эмас, балки "нормал" оддий кичик, ҳатто оила корхоналари ва айниқса, ўрта корхоналарга ҳам турли солиқ имтиёзлари бериш керак. Ушбу схемаларга банкларни улар учун қулай шартлар ва ташкилий ҳаракатлар ва маҳаллий ҳокимият органларининг бюджетларини жалб қилиш, бу мақсадда уларни федерал даражадан тўлдириш керак. Шунда маҳаллий бюджетлар ўз ёрдами билан ишлаб топган корхоналар томонидан янада фаол тўлдирилади.
"СП": - Дадил…
- Иккинчидан - иш ҳақи жамғармасига регрессив солиқлар шкаласи вақти келди: иш берувчи ўз ходимларининг иш ҳақини қанчалик кўп кўтарса, солиқ ва ижтимоий жамғармаларга бадалларни шунчалик кам тўлайди. Ҳа, бир мунча вақт Пенсия жамғармаси ва ОМС жамғармаси одатдаги тушумларига эга бўлмайди, лекин бу захираларнинг бир қисми билан осонгина ёпилади, худди Россия Федерацияси Пенсия жамғармаси бюджетдан ҳар йили субсидиялар олгани каби.
Бюджетдан бундай субсидияларни беш, етти ёки ўн йилга ажратиш керак бўлади, бюджетнинг ўзи ҳам ҳозиргидек маъносиз профицит билан эмас, балки дефицит билан камайиши керак бўлади. Аммо йиллар ўтиши билан реал каналлар иқтисодиётда энг фаол банд бўлган миллионлаб фуқароларнинг даромадларини оширади, бу эса ички бозорда талабни оширади ва ишлаб чиқарувчилар кимдир учун кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди.
"СП": - Бундай сиёсатнинг муваффақиятли мисоллари борми?
-Ички истеъмол тарғиб қилиш ўттиз йил олдин Хитойда ҳам ҳал қилиб бўлмайдиган вазифа туюларди, лекин ўз аҳолисининг даромад ўсиши ҳақида ташвишланиш аста-секин ҳар қандай иқтисодиётни ҳам мураккаб вазиятдан олиб чиқиши мумкин. Лекин таассуфки, ҳозир кабинетида ўтирган амалдорлар икки-уч йилдан ортиқ амалий истиқболлари ҳақида ўйламаяпти
Манба – СвободнаяПресса