Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўз табрикномасида қуйидагиларни ёзди: "Мен Миср халқини, араб ва ислом халқларини унинг дунёга келиши инсоният тарихида туб бурилиш даври бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд куни муносабати билан чин дилдан табриклайман. Осмонлар хабарини олган ва жасорат билан масъулиятни ўз зиммасига олган ва қийинчиликларни қатъият, ирода ва сабр-тоқат билан қарши олган, тақлид учун намуна, ўрнак ва солиҳ етакчи тимсоли бўлган Муҳаммад пайғамбарга Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин. Мен бу муборак кунда Аллоҳдан Мисрни, араб ва ислом халқларимизни барча ёмонликлардан ҳимоя қилишини сўрайман".
Аввалроқ, ас-Сиси ва Мисрнинг бошқа расмий шахслари Мавлид-ан-Наби — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган кунни нишонлашда қатнашган эди.