Интерпол Қаразавий учун "қизил билдириш"ни 30 ноябрь куни олиб ташлади ҳамда Ироқ ва Миср ҳукуматлари томонидан берилган ҳибсга олиш ҳақидаги ордерларни бекор қилдирди.
Миср ҳукумат Қаразавийни бир қатор жиноятлар содир этганликда, жумладан, 2013 йил Мисрда рўй берган ҳарбий тўнтаришдан кейин ўғирлик ва қотилликда айблаган бўлиб, бу Интерполнинг унга нисбатан ордер беришига ундаганди.
2017 йилнинг июнида Саудия Арабистони, БАА, Миср ва Бахрайн Қатар билан боғлиқ бўлган ўнлаб одамларни, жумладан, Қаразавийни "террорчилар" деб эълон қилди.
2013 йил Юсуф Қаразовий Мисрда мудофаа вазири лавозимини эгаллаб турган Абдулфаттоҳ Сисини давлат тўнтаришини амалга ошириб қонуний президентни ағдарганликда айблаб чиққан эди.
Юзлаб одамлар ҳалок бўлган тўнтаришдан сўнг Интерпол Қоҳиранинг илтимоси билан «Мусулмон биродарлар» ташкилотининг бир нечта етакчисини ҳибсга олиш ҳақида ордер берган бўлиб, уларнинг орасида Юсуф Қаразовий ҳам бор эди.