loader
Foto

Билл Гейтснинг қизи мусулмонга хотин бўлди

Тиббиёт факультети талабаси, 25 яшар Женифер Гейтс билан 30 яшар профессионал от спорти устаси Найел Нассарнинг тўйи улар мусулмонча никоҳдан ўтганидан бир кун кейин, шанба куни Нью-Йоркнинг Шимолия Салем қисмида Гейтсларнинг 50 гектор майдондаги от фермасида бўлиб ўтди.

Хўж, Женнифернинг эри ва Билл Гейтснинг куёви ким ўзи? Қуйида Нассар ҳақида билиш керак бўлган маълумотлар келтириб ўтилади.

Нассар Чикагода миллионерлар оиласида туғилган, лекин Қувайтда вояга етган.

Маълум қилинишича, мамлакатда архитектура ва дизайн фирмасини бошқараётган ота-онаси "бой тарбия кўрган" ва 2009 йилда у яна АҚШга кўчиб келган.

2017 йил декабрида Нассар ва Женнифер байрамлар арафасида мамлакатга Ғарбий Европадан қайтди, Нассарнинг сўзларига кўра, сафар жуда муҳим бўлган.

"Ўтган ҳафта Қувайтда оилавий даврада ва эски дўстлар билан унутилмас дақиқалар ўтказилди. Женнини уйга олиб келиб, унга болалигим ҳақида тасаввур уйғотишим керак", - деб ёзди у Инстаграмда таътилнинг фотосуратлари ёнида. "Бу менга бутун дунёни англатарди. Ҳамма уни яхши кўришини айтишга ҳожат йўқ...".

Жуфтлик 2020 йил январида унаштирилгани ҳақида маълум қилганди.

Нассарнинг ота-онаси Мисрдан эканлиги сабабли у от спорти мусобақаларида мамлакат учун иштирок эта оларди.

Нассар 5 ёшидан спорт билан шуғулланишни бошаган. Ўшандан бери у 2013, 2014 ва 2017 йилларда FEI жаҳон кубоги финали квалификациясига ўтди, шунингдек, 2014 йил FEI Жаҳон от спорти ўйинлари ва бошқа бир қатор мусобақаларда қатнашди.

Конкур бўйича мусобақаларда қатнашадиган Нассар Мисрга Токиода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари квалификациясига ўтишга ёрдам берди. Бу ютуқ Миср жамоаси Олимпиада ўйинлари кваллификациясига ўтган вақтдан бери 61 йилда биринчи марта рўй берди.

Ҳозирги турмуш ўртоғи каби, Нассар ҳам Шимолий Калифорния университетида ўқиган. У 2013 йил Стэнфордни иқтисодчи даражаси билан тамомлади.

Нассар араб, француз ва инглиз тилларида эркин сўзлашади, дейилади унинг таржимаи ҳолида.

Умуман олганда, яъни очиғи у оддий мисрлик йигит эмас, балки ўзига хос "клуб" дан бўлган одам. Бунга ажабланмаса ҳам бўлади.