Биз бу мавзуга кўп эътибор бермаймиз, чунки Марс билан ҳаммаси мураккаб – NASA марсоходи қаердадир Невада чўлларида ёки Саҳрои Кабирда айланиб юргани ҳақида кучли гумонлар бор. Бироқ, 22 октябр куни NASA Саҳрои Кабир учун ҳам ҳайратланарли бўлган расмни эълон қилди.
Тайванлик уфолог Скотт К. Уоринг ўзининг навбатдаги шарҳини қандайдир ибодатхона мажмуасига ўхшаш вайроналарни намойиш қилишдан бошлайди – тош блоклардан тартиб билан тахланган қандайдир устунларнинг асослари яққол кўриниб турибди:
Яқин атрофда узун ва думалоқ нарса ётибди:
Бироқ, қуйидаги объект Скоттда энг катта қизиқиш уйғотди:
Бу қадимги Миср ва бошқа жойлардаги фрескаларда топилиши мумкин бўлган катта кўзли ва бош суяги чўзилган баъзи жонзотларнинг боши каби кўринади. Ҳайкалнинг бир қисми сояда ва бузилиб кетган, лекин ёритилган парчани акс еттирганда, бош қуйидагича кўринади:
Скоттнинг баҳолашича, юз диаметри тахминан 1 фут, бош кийим баландлиги 2.5 фут атрофида.
Скотт К. Уоринг – жуда ишқивоз одам, у кўпинча йўқ нарсаларни кўради, нур ва соя ижиқликларида Марс космик кемаларининг бўлакларини топади. Бироқ, яхши сақланиб қолган устун бор нарса, бу марсликнинг башараси эса, ҳатто Невада ва Саҳрои Кабир учун ҳам ғайритабиий бўлиб кўринади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, ҳиндулар ва ҳабашларнинг кўриниши бошқача.
NASA, албатта, ҳеч нарсани тушунтириб бермайди, ўзи у ҳеч қачон ҳеч нарса тушунтирмайди ҳам, лекин нимадир бизга тез орада бу «йигитлар»ни телевизор орқали кўришимизга ишора қиляпти, шундай экан, қўрқиб кетмаслик учун кўзларимизни машқ қилдирамиз ва воқеалар ривожини кузатиб борамиз.