loader
Foto

«Дунё бу бешлик билан чегараланмаган»: Янги дунё тартиби қандай бўлади?

"Дунё беш мамлакатдан каттароқ", - дейди Туркия раҳбари БМТ хавфсизлик Кенгашининг  қарор қабул қилишда вето ҳуқуқига эга бўлган давлатлар: АҚШ, Буюк Британия, Россия, Франция ва Хитойни назарда тутиб. Унинг қайд этишича, ҳозирги тузум остида "Ислом дунёси етарли овоз бериш ҳуқуқларига эга эмас, Африка, Лотин Америкаси ва Жанубий Осиё давлатлари манфаатлари эса, эътибордан четда қолмоқда".

Бу ҳақида игари ҳам гапирилганди, лекин бу сафар у мавжуд тизимнниг яна бир муҳим жиҳатига эътибор қаратди. «Инсоният тақдири иккинчи Жаҳон урушида ғалаба қозонган саноқли мамлакатларга топшириб қўйилиши мумкин эмас», - деди Туркия президенти.

Дарҳақиқат, бу жуда қизиқарли баёнот. Лекин нима сабабданлигини тушуниш учун тарих тасмасини бироз ортга айлантириш керак...

Россия ва унинг таъсири остида бўлган собиқ иттифоқ маконнинг бир қисмида, «рус дунёси»да, Эрдўған гапирган уруш ҳанузгача Иккинчи жаҳон уруши эмас, балки Улуғ Ватан уруши сифатида, асосан СССР, баъзида эса шунчаки Россиянинг (Путин айтганидек, «тарихий Россия»нинг) «немис фашизми» билан тўқнашуви сифатида қабул қилинади. Бу «немис фашизми»га қарши АҚШ ва Буюк Британия ҳам жанг қилгани инкор қилинмайди, албатта, лекин бунга алоҳида эътибор қаратилмайди – бу қаердадир бир четда бўлган, «урушни эса, биз ютганмиз». Хўш, бу уруш нима учун олиб борилди? Агар Ватан уруши бўлса, унда, албатта, "немис фашистлари" ҳужум қилган Ватан учун кураш олиб борилди. Шу билан бирга, Сталин ҳам уларнинг мақсади СССРни парчалаш бўлган (ярим асрдан кейин бу ишни унинг таркибидаги учта республика раҳбарларининг ўзи Беловежская Пушада муваффақиятли амалга оширди) деб айтган бўлса, Путин ҳозирда урушдан кейинги тарғибот курсатмаларини қурол қилиб олди, бунга кўра "немис фашистлари"нинг мақсади "славянларни қириб ташлаш" бўлган.

Ҳолбуки, бутун дунёда Иккинчи Жаҳон уруши деб ҳисобланадиган уруш "Улуғ Ватан уруши"дан 2 йил олдин бошланган. Ва у... Совет Иттифоқи билан нацистлар Германия томонидан Молотов-Риббентроп пакти асосида Польшани бўлиб олишдан бошланган, шундан кейин Германияга қарши Франция, Буюк Британия ва унинг бир қатор собиқ мустамлакалари (Янги Зеландия, Канада, Жанубий Африка Иттифоқи) уруш эълон қилган.

Совет Иттифоқи раҳбарлари, эҳтимол, ўша пайтлар Гитлер уларни парчалаб, славянларни йўқ қилишни режалаштиргани ҳақида ўйламаган, чунки икки йил давомида либерал Ғарб давлатлари у билан ёлғиз курашаётганини томоша қилдилар, гарчи бу ҳолатда улар томонда урушга кириш оқилона бўларди. Айтганча, нацистлар Германия раҳбарлари ҳам сўз билан шу нарсани таъкидлаган - икки йил ўтиб СССР га қарши уруш бошлангани ҳақидаги эълонда у "Россия халқлари"га қарши эмас, балки чегараларни тан олмаётган халқаро большевизмга қарши қаратилгани ва Германия унинг чегараларини тан олиб ва ҳатто уларни кенгайтиришга рози бўлган ҳолда "миллий давлат" сифатида СССР билан келишиб олишга муваффақиятсиз ҳаракат қилди.

Нима бўлганда ҳам, икки золим – Гитлер ва Сталин – ўзаро ниманидир бўлиша олмадилар. Мана бу ҳикоянинг Эрдўған сўзлари билан бевосита боғлиқ жиҳатига келсак.

Гап шундаки, СССРга қарши уруш бошланишини асослар экан, нацистлар Германияси раҳбари нафақат совет раҳбариятининг Европага бостириб кириш режалари ҳақида, балки Англия билан саҳна орти музокаралари ҳақида ҳам гапирган. Бу ҳақиқат эдими, ёки Гитлернинг паранойясими, охиригача тушунарли эмас. Бироқ, ҳақиқат ҳақиқатлигича қолаверади, иккинчи Жаҳон уруши бошланишига сабаб бўлган Германия билан музокаралар олиб боришга уринишига қарамай, СССР бу урушни Британия ва АҚШ билан бир томонда тугатди.

Бу қизиқарли лаҳзадир, чунки ҳалокатли қарама-қаршиликларга қарамай, умумий душманга қарши бирлашган, жаҳон коммунизми ва жаҳон капитализмига қарши бир вақтнинг ўзида урушда нафақат Германия, балки бутун бир блок – дастлаб Берлин, Рим ва Токио иттифоқи сифатида вужудга келган «ўқ мамлакатлари» қатнашган. Айтганча, биз "немис фашистлари" тушунчасини бежизга қўштирноққа олганимиз йўқ, чунки фашистлар фашизм асосчиси Бенитто Муссолини бошчилигида италиялик бўлган, немислар эса «национал-социалистлар» ёки «нацистлар» эди.

Шундай қилиб, бу уруш пайтида турли йилларда турли халқлар нафақат Европада, балки бутун дунёда, жумладан, Араб дунёси, Ҳиндистон, Эрон ва бошқалар ушбу блокка кирган (Вермахт ва СС сафида бир неча ўнлаб турли хил миллий дивизиялар жанг қилган). Уларнинг етакчи миллий сиёсий кучлари турли мафкуралар ва ёндашувларда фарқ қилар, бироқ улар бир нарсага - дунёда коммунизмнинг экспортига ҳам, англо-саксон гегемонлигига ҳам қарши туришга интилишда ҳамфикр бўлган.

Капиталистик Ғарб ва коммунистик Шарқ биргаликдаги ҳаракатлари билан ғалаба қозонган Иккинчи Жаҳон урушида айнан шу кучлар мағлубиятга учраган. Айнан улар 1945 йилги Ялта конференциясида Европани иккига бўлишди, шундан кейин улар бир-бирлари билан совуқ уруш ёки гибрид урушга киришди.

Шундай қилиб, Туркия раҳбари иккинчи Жаҳон уруши ғолиблари энди бутун дунёни бошқара олмаслигини айтганида, у афтидан ўз мамлакати номидан ҳам, жуда ҳам кенг доирадаги давлатлар, жумладан, Ислом дунёси номидан ҳам гапиради. Зеро, масалан, Туркия, биринчи Жаҳон урушида иштирок этиш унинг учун қандай якун топганини ёддан чиқармагани учун, уни бу урушга жалб қилишга барча уринишларига қарамай, Иккинчи Жаҳон урушидан четда қолди. Агар бутун Ислом дунёси ҳақида гапирадиган бўлсак, ярим аср давомида у Иккинчи Жаҳон уруши даврида иттифоқдош бўлган икки ва ундан кейин дунёни ажратган тизимлар - коммунистик ва капиталистик тизимининг қарама-қаршиликлар майдонига айланди.

Бугунги кунда бу кун тартиби энди Ислом дунёси учун ҳам, умуман дунё учун ҳам долзарб эмас. Аслида, бу социалистик блокнинг қулаши билан аҳамиятини йўқотганди. Бироқ, ундан кейин яна бир иллюзия – глобал американоцентрик дунё тартибининг ўрнатилиши пайдо бўлди. Аммо ўтган асрнинг 90-йилларида у яратилаётгандек туюлган бўлса, келгуси асрда изчил йўқ қилинаётгани, бўшалиб кетган ҳаво пуфаги каби портлаб кетаётгани аён бўлди.

Бугунги кунда шаклланаётган реал воқелик ўтган асрнинг биринчи ярмида биргаликда, иккинчи ярмида эса бир-бирига қарши курашган тизимлар ва мафкураларга алоқаси йўқ. Мисол учун, замонавий путинча Россиянинг ўша урушда иштирок этган СССРга қандай боғлиқлиги бор?  Уларда фақат чекистларинг «халқ душманлари»га карши сталинча қатағонлар усулларига содиқлиги умумийдир. Қолган жиҳатларда эса – сталинчилар индустриал коммунизм, путинчилар эса хом ашёни «арралаш» капитализми қурган. Бундан ташқари, Путин СССР «тарихий Россия» бўлгани ҳақида нималар дейишидан қатъи назар, аслида унинг мафкураси ўроқ-болғали қизил байроқ остидаги пролетар интернационализми бўлган, ҳозирги Россия байроғи остида эса, Германия армияси сафларида жанг қилишган. Шу нуқтаи назардан СССРнинг расман коммунистик давлат бўлиб қолаётган замонавий Хитой билан умумий жиҳатлари кўпроқ бўлса керак. Демак, балки ўшанда Хитой бугун Ғарб билан бирга дунё бошида бўлиши мантиқлироқ бўлар? Умуман олганда, Путиннинг реал сиёсатига қараганда, у айнан шундай ўйлаётганини истисно қилмаслик керак. Лекин оғизда у Россия учун дунё тартибида алоҳида ўрин талаб қилади. Бошқа ўйинчилар - Ҳиндистон, Лотин Америкаси мамлакатлари ва, албатта, Ислом дунёси ҳам деярли бир аср аввалги мафкуравий манзара билан боғлиқ эмас.

Демак, Ғарб капиталистлари ва Шарқ коммунистлари ўртасидаги дўстлик-душманлик натижасида вужудга келган дунё тартибидаги воқеликлар замонавий воқеликларга жавоб бермайди. Дунё бугун бу иккисидан ҳам каттароқ, Туркия президенти гапираётган бешта мамлакатдан ҳам кўпроқ. Ва бу ёки БМТ хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтириш орқали мустаҳкамланади ва натижада ҳақиқий мувозанатли дунё тартибини яратиш имконияти пайдо бўлади, ёки бу ташкилот тобора маросим ташкилотига айланади, жаҳон сиёсатининг ҳақиқий кучлари ўз вазифаларини унинг чегараларидан ташқарида ҳал қилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР