Сингапур ислом дин кенгаши янги фатвода изоҳ беришича, ҳижоб талабига риоя қилиш ва муслималарнинг иш жойини сақлаб қолиш масаласида муроса топиш керак ва зарур ҳолларда аёллар, агар буни тиббиёт муассасасининг дресс-коди талаб қиладиган бўлса, ўз ташқи кўринишига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Хусусан, гап енг узунлиги ҳақида кетяпти – Сингапурда шифокорлар ва ҳамширалар санитария сабабларига кўра енги тирсакдан пастга тушмайдиган униформа кийиши керак. Ҳижоб мусулмон аёлларнинг билагига қадар узун енгли кийинишини талаб қилади, шунинг учун ушбу Осиё мамлакатидаги тиббиёт ходимлари ҳар доим шифохоналар қоидалари ва шариат талаблари ўртасидаги бу тафовутдан хавотирда бўлган.
Фатвода ислом уламолари изоҳ беришича, енгларини қисқартириш билан мусулмон аёллар ушбу ҳолатда одамларни зарар ва хавфдан, яъни инфекциялардан ҳимоя қиладилар, шунинг учун енги тирсакларигача бўлган кийимларни кийишга розилик бериб тўғри иш қиладилар, деб маълум қилади IslamNews сайти New Straits Times га таяниб.