Маълумки, ММА жангчиси Истанбулга Туркия президентининг таклифи билан ташриф буюрди. Телеканал маълумотларига кўра, Нурмагомедов ва Эрдўған бир-бирининг қўлини сиқиб қўйиб, бироз мулоқот қилишди.
Шундан сўнг давлат раҳбари бошқа меҳмонларни қарши олишга кетди.
7 октябрь куни Нурмагомедов тўртинчи раундда бўғиш усулини қўллаб, мақтанчоқ Макгрегор устидан ғолиб чиққанди. Шу тариқа доғистонлик енгил вазнда UFC чемпиони унвонини ҳимоя қилди ва 27 жангда 27-ғалабасига эришди. Россия президенти Владимир Путин спортчини ғалаба билан дастлаб телефон орқали, сўнгра шахсан табриклади.
Шу аснода, Нурмагомедов The Muslim 500 дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рейтингидан ўрин олди, бу рейтингда биринчи ўрин Тукрия президенти эгаллади.