loader
Foto

Хавфли бўлган фаст-фудлар

"Одамлар нафақат фаст-фуд маҳсулотларида учрайдиган холестерин, калория ва углеводлар ҳақида ташвишланиши керак: янги тадқиқотга кўра, гамбургер, пицца ва буррито ҳам заҳарли "абадий кимёвий моддалар"га тўла" хабар қилади Daily Mail.

"Джордж Вашингтон университети олимлари McDonald's, Burger King, Pizza Hut, Domino's, Taco Bell ва Chipotle дан ўнлаб таомларга буюртма беришди. Уларнинг таҳлилига кўра, пластмассани мослашувчан қилиш учун ишлатиладиган фталатлар намуналарнинг 80% дан кўпида топилган, - дейилади мақаолада. – Фталатлар шунингдек, пластификатор сифатида маълум бўлиб, винил поллар ва пластик идишлардан тортиб совун ва шампунгача бўлган юзлаб маҳсулотларда ишлатилади. Бундан ташқари, улар саратон, жигар, бепуштлик, қалқонсимон касаллик, астма ва мояк ҳажми кичрайиши касалликлар, шунингдек болаларда эътибор сусайиши, ўқишдаги қийинчиликлар, қизиқишларда муаммолар билан боғлиқ".

"Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотига кўра, одамлар фталатни ўз ичига олган ёки у билан алоқада бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларни истеъмол қилганда ёки тўғридан-тўғри ҳаводан фталат зарраларини нафас олиш орқали фталатлар таъсирига дучор бўладилар. Фталатлар болалар учун муайян хавф туғдиради, чунки болалар эмаклаб юриб, қўллари билан турли нарсаларга тегиб, оғизларига солади".

"Тадқиқотчилар ресторан менюларидан турли таомлар - гамбургерлар, картошка фри, товуқ наггетси, товуқли буррито ва пишлоқли пицца - бозор улуши ва энг кўп сотилган маҳсулотлар рўйхатига асосланган ҳолда маҳсулотлар танланган. Journal of Exposure Science and Environmental Epidemiology журналида чоп этилган натжаларга кўра, гўштдан тайёрланган маҳсулотларда фталатлар даражаси энг юқори, картошка фри ва пишлоқли пиццада эса энг кам бўлган. улар буюртма берган маҳсулотларнинг 81%ида астма риски юқори бўлган DnBP номли фталат, 70%ида эса, репродуктив муаммолар билан боғлиқ DEHP мавжуд", - дея хабар қилади газета.

"Фталатлар борасида хавотирлар ўсиши билан муқобил пластификаторлар ишлаб чиқилди ва олимлар 86% маҳсулотларда DEHT деб номланган моддани аниқладилар. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бу муқобил пластификаторларнинг соғлиққа кўрсатадиган тўлиқ таъсири ҳали маълум эмас. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, гамбургер, наггетс ва сутли коктейллар етказиб бериш занжирининг исталган нуқтасида – қайта ишлаш учун ускуналардан тортиб ходимлар тақиши шарт бўлган пластик қўлқопларгача – фталатлар ва пластификаторлар билан алоқада бўлиши мумкин", - дейди газета.

"The Washington Post нашри маълумотларига кўра, FDA озиқ-овқат маҳсулотлрида фталатлар учун чегара белгиламайди, лекин Техас штати Сан-Антониода франшиза бўйича харид қилинган 64 та фаст-фуд маҳсулотида аниқланган фталатлар даражаси ҳозирги мақбул саналган чегаравий даражадан анча фарқ қилади. (...) Лекин шунга қарамай, FDA Джордж Вашингтон университети тадқиқоти в унинг натижаларини кўриб чиқади", - дейилади нашрда. (...)

Манба: Daily Mail