loader
Foto

Исроил босиб олинган Ғарбий соҳилда масжидни вайрон қилди

Пайшанба куни эрта тонгда Исроил қўшинлари Наблус шаҳридан 25 км жанубдаги шаҳарга катта бульдозер билан бостириб кирди. У ерда охирги икки йил давомида мусулмонлар ибодат қилиб келган Абу Саиф масжидини ер билан яксон қилдилар.

Дин ишлари бўйича вазир ўринбосари Хусам Абу ал-Руб бузиб ташлашни қоралаб, бу «халқаро ва гуманитар меъёрларни бузади» деб айтди.

«Ушбу ҳаракат мусулмонларнинг ҳис-туйғуларига қарши очиқдан-очиқ чиқиш бўлиб, унинг такрорланиши ва бутун минтақани доимий равишда исломий муқаддас қадамжоларимизга тажовуз қилишда диний урушга олиб чиқиш имкониятини аямайдиган бу ишғол қилишнинг кенгайишига йўл қўймаслик учун жиддий ёндашишимизни талаб қилади», - дейилади баёнотда.

Абу ал-Руб халқаро ҳамжамиятни ва диний муассасаларни “зиёратгоҳларимиз ва ибодатхоналаримизга кейинги ҳужумлар”нинг олдини олишга чақирди.

1995 йил Ослода Исроил ва Фаластин маъмурияти (ФМ) ўртасида имзоланган келишувларга кўра, босиб олинган Ғарбий Соҳил, жумладан Шарқий Қуддус уч қисмга – А, В ва C зоналарига бўлинган.

Думанинг катта қисми С зонага тўғри келади, яъни тўлалигича Исроил томонидан бошқарилади.

Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда аҳоли пунктларини кенгайтириш сиёсатини олиб бораётган Исроил фаластинликларни биргаликда Ғарбий Соҳилнинг 60 фоиз қисмини ташкил қиладиган С зонаси ва Шарқий Қуддусда қурилиш учун рухсат олиш имконидан маҳрум қиляпти.

Бундай сиёсат фаластинликларни расмий ҳужжатларсиз қурилиш ишларини бошлаш, жиддий жарима ва бузиб ташлаш рискига учрашга мажбур қилди. Масжид қурилишига рухсат берилгани ёки берилмагани маълум эмас.

C зонасида 300 мингдан ортиқ фаластинлик яшайди, уларнинг аксарияти – бадавийлар ва чўпонлар жамоатлари бўлиб, асосан чодирлар ва ғорларда яшайди.

Халқаро ҳуқуқ Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилнинг қолган қисмини босиб олинган ҳудудлар сифатида кўриб чиқади ва у ердаги Исроил турар-жойларини ноқонуний деб ҳисоблайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, июл ойи ҳолатига Исроил январ ойидан бери Ғарбий Соҳилда фаластинликларнинг 291 та уйи ва 130 та инсонпарварлик иншоотини вайрон қилган, 320 нафари болалар бўлган 592 кишини уй-жойини тарк этган.