loader
Foto

Коронавирус нима?

Одамлар глобал ҳалокат инсониятга улкан ракета ва бомбалардан фойдаланган ҳолда атом уруши кўринишида келади, деб ҳисоблашарди, аммо шундай бўлиб чиқдики, инсониятга ҳатто оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган митти нарсалар таҳдид соляпти.

Агар Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам нималар дегани ҳақида мулоҳаза юритадиган бўлсак, таъкидлаш жоизки, банда кибрга кетиб, Аллоҳ таолонинг олдида кимлигини унута бошлаган ҳар сафар Аллоҳ одамнинг ким эканини ва жойини эслатиб қўйади.

Фиръавн ва унинг қавми чигирткалар, битлар ва қурбақалардан азоб чекди; шунчалик қудратли ҳисобланган, гўёки ғайбни биладиган жинлар Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳассасига суяниб вафот этганларидан кейин ҳам қўрқувдан титраб, ишлашни давом эттирдилар. Бу жинларнинг аҳамиятсизлигини уларга кичик бир қурт кўрсатди, у Сулаймоннинг ҳассасини еб битирди ва шунда унинг жонсиз танаси қулаб тушди. Ер юзини айланиб чиқадиган ва уларга ҳеч ким қаршилик кўрсата олмайдиган Яжуж ва Мажуж қавмини туя ва қўйларнинг тумшуғида яшайдиган ўзига хос турдаги қуртлар ҳалок қилади.

Улкан, қудратли, кучлилар – кичик ва ҳақир нарсалар томонидан пастга урилади ва ҳалок қилинади.

Кўриниб турибдики, бугунги кунда илм-фанда ақл бовар қилмас чўққиларни забт этган инсоният ўзининг такаббур ва бўйсунмас хулқ-атвори, беадаблик, инкор этиши билан бутун кўриниши ва “қилмиши” билан «Одамлар: бу дунёда сиз қироллар эмассиз» деб айтаётган тожга эга микроскопик микроб томонидан хўрланиб, жазоланишига лойиқ бўлди.

Абу Муслим таржимаси