loader
Foto

АҚШ ва Эрон ўртасида ҳарбий можаро бўлиши мумкинми?

Бироқ “Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси” ҳарбий-денгиз кучлари танкер палубасига вертолётни қўндириб, кемани назоратга олди ва уни Эрон ҳудудий сувлари томон жўнатди”, — дейилади агентлик хабарида. Шундан сўнг, “Америка вертолётлари ва ҳарбий кемалари нефт танкерини таъқиб қилди, бироқ уларнинг уриниши ИИҚКнинг қатъий ҳаракатларидан сўнг муваффақиятсиз якунланди” ва танкер Эрон ҳудудий сувларига кўчирилди.

Эроннинг IRIB телекомпания ИИҚК вертолет десантининг танкерга қўниши, сўнгра американинг Arleigh Burke синф эсминецлари – The Sullivans ва Michael P. Murphy, шунингдек, Sentinel серияли тезюрар катерларни таъқиб қилгани видеосини намойиш этди.

Бу видео саҳналаридан бирида ИИҚК катерлари унинг йўлини тўсган ҳолда The Sullivans эсминеци танкерга яқинлашишига йўл қўймайди, бунда эронлик ҳарбийлар америка кемасига пулеметларни йўналтиради. Шундан кейин таъқиб тўхтатилди, чунки эсминецнинг жанговар постларини қоплайдиган уч миллиметрли кевлар зирҳларини бир неча ўнлаб метр масофадан катта калибрли пулемёт ўқлари билан бемалол тешиш мумкин.

"Минглаб эронликлар Twitter ижтимоий тармоғига кириб, Вашингтонни масхара қилган ҳолда Эроннинг элита қуролли кучлари – Ислом инқилоби қўрикчилари корпуси билан тўқнашув натижасида олган сабоқни ўзлаштирдими, деган савол беришди", – хабар қилади Эроннинг PressTV телеканали. Шундан сўнг "#Lesson_learned" ("сабоқ ўзлаштирилди") Twitter да энг оммавий хештег бўлди.

Бу форс кўрфазида АҚШ ва Эрон ўртасидаги биринчи кўнгилсиз воқеа эмас. 7 октябр куни Эроннинг PressTV телеканали ИИҚК катерлари америка тез юрар кемаларини таъқиб қилаётганини кўрсатувчи видео лавҳаларни чоп этди. АҚШ ва Эрон ҳарбий кемалари ўртасида худди шундай тўқнашувлар бир неча йилдан бери давом этиб келмоқда. Бу масала ушбу мамлакатлар қуролли кучларининг бевосита тўқнаш келиши эҳтимоли қандай ва унинг натижаси қанақа бўлиши мумкин?

Ўтган йилнинг 21 декабрида, АҚШ нинг Бағдоддаги элчихонаси ракеталардан ўққа тутилган куннинг эртасига, американининг 154 та қанотли "Томагавк" ракеталари билан қуролланган «Огайо» синфига мансуб USS Georgia атом сув ости кемаси сув устидаги ҳолатда "Тикондерога" синфига оид USS Port Royal ва USS Philippine Sea ракета крейсерлари ҳамроҳлигида Ўрмуз кўрфазидан Форс кўрфазига намойишкорона ўтди. Бундан ташқари, Исроил сувости кемаси Сувайш каналидан ўтиб, Қизил денгиз орқали Форс кўрфазига чиққани хабар қилинган. Араб денгизидаги Форс кўрфази яқинида жойлашган Американинг «Нимиц» авиаташувчиси бу кемаларга қўшилишга тайёр эди.

Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Американинг ядровий қурол олиб юришга қодир B-52H Stratofortress бомбардимончи самолётлари Исроил ва Форс кўрфази осмонида ўтиб, Яқин Шарқ минтақасини босиб ўтган. "Бу Эронга қарши куч намойиши. Улар АҚШ қуролли кучларининг ўзини ва минтақадаги иттифоқчиларини ҳимоя қилиш қобилиятини кўрсин", деб тушунтирди Вашингтон. Ўшанда ҳолат ҳарбий тўқнашувгача етиб бормади. Аммо агар Американинг кўп сонли денгиз армияси Эрон қирғоқларига яқинлашган тақдирда ҳам, Америка қуролларининг муваффақияти умуман кафолатланмайди ва Америка армияси буни яхши билади.

Millennium Challenge кенг кўламли денгиз машқлари Эронга қарши жанговар операциялар - шахсий таркибнинг тактик ҳаракатлари ва жанговар ҳаракатларнинг компьютер симуляцияси машғулотлари ўтказилган. АҚШ Қуролли кучлари “Кўк”, Яқин Шарқнинг номаълум вакили (де-факто – Эрон) “Қизил” деб белгиланди.

Қизиллар кўклардан тўлиқ таслим бўлишни талаб қилган ҳолда ультиматум олгандан сўнг, улар ўзларининг кичик тезюрар катерларидан иборат флотидан кўклар кемаларининг жойлашишини аниқлаш учун фойдаланишди, ракетага қарши ва ҳаво ҳужумига карши тизимларини ҳаддан ташқари юклаган ҳолда, кўклар кемаларига қанотли ракеталар билан кенг кўламли олдини олувчи ҳужумини бошладилар. 16 та кемани, шу жумладан самолёт ташувчисини, 10 та крейсерни ва олтита десант кемасидан бештасини шартли равишда йўқ қилишди.

Агар ҳақиқий жанговар ҳаракатларда бундай муваффақиятга эришилганида эди, бу 20 мингдан ортиқ кишининг ўлимига олиб келган бўларди. Қизилларга истеъфодаги денгиз пиёдаси генерал-лейтенанти Пол Ван Рипер қўмондонлик қилган, у кўкларнинг кучли электрон кузатув ва нишонга олиш тизимларидан қочиш учун эски услублардан фойдаланган, мотоцикл курьерларидан мудофаанинг олдинги чизиғига буйруқларни етказиш учун, шунингдек, тўлиқ радио сукунатида самолётларни ишга тушириш учун Иккинчи жаҳон уруши давридаги ёруғлик сигналларидан фойдаланган.

Кўкларнинг кучлари деярли йўқ қилинганидан сўнг, машқлар тўхтатилди, кўклар кучлари қайта тикланди ва машқлар параметрлари ўзгартирилди. Машқлар натижалари сохталаштирилганига норозилик сифатида Ван Рипер қизиллар қўмондонлигидан воз кечди ва ҳарбий машғулотларнинг моҳияти бузилганлиги ва фақат АҚШ ҳарбий раҳбариятининг хатосизлиги ҳақидаги таассуротни яратишга қаратилганлигидан хавотир билдирди.

Генерал шунингдек, машқлар курси қуролли кучларнинг барча тармоқларидан фойдаланишнинг замонавий ҳарбий концепциясини муваффақиятли қилиб кўрсатиш учун компьютер дастури томонидан тўлиқ назорат қилинганлигини таъкидлади. Ван Рипернинг эслатишича, ўз вақтида АҚШ мудофаа вазири Роберт Макнамара Вьетнам уруши даврида АҚШ қуролли кучлари ҳеч қандай шароитларда ҳам мағлуб бўлиши мумкин эмас, деб таъкидлаган. Millennium Challenge – 2002 қайғули тажрибаси америкалик таҳлилчилар томонидан ҳисобга олинди. 2009 йил Американинг етакчи «фикрловчи танк»ларидан бири The Brookings Institution томонидан "Which Path to Persia? Options for a New American Strategy toward Iran" – "Форс йўли қандай? Эрон бўйича американинг янги стратегия вариантлари" маърузаси тайёрланди. Унда айтилишича:

"… Эронга қарши ҳар қандай ҳарбий операция бутун дунё бўйлаб шуҳрат топмайди ва операцияни логистик қўллаб-қувватлаш ва зарарни камайтириш учун тегишли халқаро контекстни талаб қилади. Халқаро қоралашни минималлаштириш ва қўллаб-қувватлашни максимал даражада оширишнинг (душманлик руҳида ёки яширин бўлишидан қатъи назар) энг яхши йўли, эронликларга ажойиб келишув таклиф қилинган, лекин уни рад этган деган кенг тарқалган фикр мавжуд бўлганда зарба беришдир. Бу таклиф шу қадар яхши бўлиши керакки, фақат ядро қуролига эга бўлишни ва уни нотўғри сабабларга кўра қўлга киритишни танлаган режим уни рад қилиши мумкин. Бундай шароитда Қўшма Штатлар (ёки Исроил) операцияни ғазаб сифатида эмас, балки қайғули зарурат сифатида кўрсатиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда халқаро ҳамжамиятнинг баъзи аъзолари эронликлар ажойиб битимдан воз кечиб, ўзларига муаммо келтирдилар, деган хулосага келишади".

Маърузада, шунингдек, Эронга ҳужум қилишдан олдин Россия ва Хитой билан музокаралар олиб бориш, уларни Эронга ҳар қандай кўмак беришдан воз кечишга кўндириш таклиф қилинган. Ҳозирги шароитда Америка ҳарбийлари Афғонистондан шармандаларча олиб чиқиб кетилганидан кейин ва Байден маъмуриятининг Эронга нисбатан номувофиқ ҳаракатларидан кейин дунё жамоатчилиги Американинг бу мамлакатга ҳужумини қўллаб-қувватламайди. АҚШда стратегик рақиб деб эълон қилинган Россия ва Хитойнинг Эрон томонига ўтиши ҳам аниқ.

Бундай вазиятда Қўшма Штатларнинг Эрон билан йирик ҳарбий можарога киришиши қабул қилиб бўлмайдиган йўқотишларга тўла авантюризм бўлади. Америкаликлар ИИҚК қуролли кучлари билан тўғридан-тўғри тўқнашувлардан қочиб, Эрондаги турли ҳукуматга қарши ҳаракатлар ва қуролли тузилмаларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради, деб кутиш мумкин. Франциянинг "Intelligence online" нашри аввалроқ Эрон раҳбариятининг сунний озчиликлари Эроннинг хорижий душманлари томонидан манипуляция қилиниши мумкинлигидан хавотирда экани ҳақида хабар берган эди.

Бироқ The Brookings Institution маърузасида айтилганидек, аҳолининг катта қисми ундан норози бўлишаётган теократик режимни Эронда ағдариш сценарийси ўн йилликлар давомида тайёрланиши керак, бу эса ички низолар ички можаролар туфайли парчаланиб кетган Америкадаги стратегик таҳлилчилар режаларидан анча узоқда. Шунинг учун эронликлар тинч ухлашлари мумкин. Ҳеч бўлмаганда ҳозирча.

Абу Муслим таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР