loader
Foto

Белорус муфтиси – муҳожирлар уларнинг мамлакатларини хонаварон қилган хўжайинлар томон йўл олмоқда

Айни кунларда Белорус-Польша чегарасида содир бўлаётган воқеалар ҳамманинг диққат марказида. Белорус мусулмонлар диний идораси муфтийси Абу-Бекир Шабанович ҳам  ўз фикрини билдирди.

Хусусан, унинг айтишича: «Оддий одамлар қондан, очликдан қочмокда, халқ урушмоқчи эмас, тинч меҳнат қилмоқчи. Қочқинлар ўз мамлакатларини вайрон қилган хўжайинлар олдига келишга уринаётган ночор одамлар, энди бумеранг каби уларга қайтиб келмоқда. Албатта, Ғарб давлатлари муҳожирларни умуман кутмаяпти ва уларга ортиқча ташвиш, дахмаза сифатида қарайди. Мана шундай қилиб, нафрат, геноцид ва бошқа ҳар қандай нарса пайдо бўлади».

Муфтий ҳазрат бу борада диктатор Лукашенко сиёсатини оқлаб, ҳамма айбни Ғарбга қўйишга ҳаракат қилди.

Шу кунларда қийин аҳволга тушиб қолган қочқинларга ёрдам беришни истаган ғамхўр одамлар Минскдаги жоме масжидига зарур нарсаларни олиб келишмоқда...