Тўқнашувлар ва табиий офатлар Шарқий Африка мамлакатида миллионлаб одамлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатди.
OCHA қайд қилишича, январ-октябр ойларида 520 минг киши уйини тарк этган.
Халқаро ташкилот 5,9 миллион сомалилик гуманитар ёрдамга муҳтожлигини, агар мамлакатда ноқулай шароитлар сақланиб қолса, бу рақам 7,7 миллионга етишини таъкидлади.
Ҳисоботда айтилишича, Сомалида яна 3,5 миллион киши озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда.