loader
Foto

АҚШ Германияда ядровий гипертовушни жойлаштирмоқда

АҚШ армияси 56-артиллерия қўмондонлигини шу ҳафта Американинг Европа ва Африкадаги қўмондонлиги штаби жолашган Майнц-Кастелда ўтказилган маросимда расман Германияга қайтарди.

Қўмондонлик 4000 миля тезликка эриша оладиган "Dark Eagle" узоқ масофали гипертовушли қуролини, шунингдек, "Typhon" ишга тушириш мосламаси ва бошқарув тизимини бошқаради - иккала тизим ҳам ҳозирда синовдан ўтказилмоқда ва ишлаб чиқилмоқда.

Бу қарор АҚШнинг Россия каби асосий рақиблар билан ҳар қандай потенциал можаро юзага келган тақдирда тезор гуруҳларни жойлаштиришга қаратилган кенгроқ ҳаракатларининг бир қисмидир.

Қўмондонлик 1942 йилда ташкил топган ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида Европада фаолият юритган, Шимолий Франция, Бельгия ва Марказий Европадаги жангларда қатнашган. Бироқ, ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кўп ўтмай, қўмондонлик фаолияти тўхтатилган.

1951 йил совуқ урушнинг дастлабки йилларида Совет Иттифоқининг Европага таҳдидини тан олиш учун армия қайта сафарбар қилинди. Лекин 1960 йил бошларидан 56-артиллерия қўмондонлиги роли сезиларли даражада кенгайди.

Охир-оқибат, 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланиши, Совуқ урушнинг тугаши ҳамда Ўрта ва кичик масофали ракеталар (РСМД) тўғрисидаги шартнома амалга оширилиши ортидан армия гуруҳ фаолиятини яна тўхтатиб қўйди.

Лекин шунга қарамай,  2019 йил Трамп маъурияти даврида РСМД шартномаси барбод бўлди, бу эса 56-артиллерия гуруҳи фаолиятини тиклашга туртки бўлди.

Артиллерия отрядига қўмондонлик қилувчи генерал Стивен Мараняннинг айтишича, янги технологиялар «Европа ва Африкада АҚШ армиясига кўп доменли операцияларда сезиларли имкониятлар тақдим этади».

Гипертовуш ракеталар атмосферанинг юқори қатламларида товуш тезлигидан беш баравар кўпроқ тезликда ёки соатига 3850 миля тезликда ҳаракатланади. Бу МБР тезлигидан пастроқ, аммо гипертовушли учувчи аппарат траекториясининг шакли унга нишон томон маневр қилиш ва барча ҳимояларни четлаб ўтиш имконини беради.

Германия – бу стратегик танлов, чунки эндиликда АҚШ қуроли Москвага зарба бериш мумкин бўлган масофага етиб келди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР