Давлат Кремл саройида янги йил томошаси ковид пандемияси туфайли ўтказилмайдиган бўлди.
«Анъанавий халқ эртагининг телеверсияси ишлаб чиқилади ва у Янги йил арафасида, „Карусель“ болалар телеканалида намойиш этилади. Спектакль томошабинларсиз ёзиб олинади», — деди РИА «Новости»га РФ презденти ишлари бошқармаси матбуот котиби Елена Крылова.