Исроил полициясининг хабар беришича, Эски шаҳарда қуролли ҳужум қилишга уриниш бўлган. Воқеа натижасида икки фуқаро ва икки полициячи яраланган.
Берилган маълумотга кўра, ҳужум қилган шахс жойида йўқ қилинган ва ҳудудга қўшимча кучлар жалб қилинган.
Исроилнинг KAN жамоат телерадиокомпанияси, ўз навбатида, яраланган фуқаро шахсларнинг бири касалхонада вафот этганлигини маълум қилди. Kanal 12 маълумотларига кўра, касалхонада вафот этган шахс – исроиллик кўчкинди.
Маҳаллий ОАВ таъкидлашича, ҳужум фаластинлик томонидан содир этилган ва у воқеа жойида ўлдирилган.
Шу билан бир пайтда, воқеа шоҳидларининг айтишича, Исроил полицияси ал-Ақсо масжиди ва Эски шаҳарга кириш йўлларини тўсиб қўйган.