Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Вашингтонга гуманитар муаммо «Толибон» ҳокимият тепасига келишидан олдин ҳам пайдо бўлганлиги эслатилди.
Бу АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Уэстга жавоб бўлиб, у бир қатор твитларида Вашингтон йиллар давомида «Толибон»га агар улар ҳокимиятни бошқа афғонлар билан музокаралар йўли билан эмас, балки ҳарбий тўнтариш орқали интиладиган бўлсалар, халқаро ҳамжамият томонидан кўрсатиладиган асосий ёрдам - ёрдамга жуда боғлиқ бўлган иқтисодда, шу жумладан асосий хизматлар ҳам тугайди, деб очиқ-ойдин огоҳлантирганини айтди. Ва шундай бўлди ҳам.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили Абдул Каҳҳор Балхийнинг айтишича, Ғарбнинг Афғонистон августгача гуманитар инқирозга юз тутгани ҳақидаги изоҳлари тўғри тан олинади.
«Янги ҳукумат иқтисодий муаммоларни мерос қилиб олгани бу ҳақиқат. Шундай қилиб, ҳар бир киши бу муаммони ҳал қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажариши керак», - деди Балхий.
АҚШ элчисининг айтишича, Вашингтон «Толибон» билан очиқ дипломатияни давом эттиради.
«қонунийлик ва қўллаб-қувватлаш терроризмга қарши курашиш, инклюзив ҳукуматни яратиш ва озчиликлар, аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, шу жумладан таълим ва иш билан тенг ҳуқуқли бўлиш бўйича ҳаракатлар ҳисобига олиниши мумкин», - деб ёзди у Твиттерда.
Уэстнинг таъкидлашича, АҚШ бундан кейин хам афғон халқини гуманитар ёрдам билан қўллаб-қувватлайди.
«Бу йил биз 474 миллион доллар тақдим этдик, иттифоқчилар ва ҳамкорларнинг бу соҳадаги ғайратли ҳаракатларини олқишлаймиз ҳамда БМТ ва гуманитар ташкилотларга қиш мавсумида эҳтиёжларни қондириш кўламини кенгайтириш учун барча имкониятларни ишга соламиз», - деб ёзади у.
Муваққат ҳукумат чоршанба уни АҚШ Конгресси аъзларига очиқ макуб йўллади ва унда «юзага келаётган гуманитар в иқтисодий инқирозни бартараф қилиш бўйича масъулиятли қадамлар» кўйишга чақирди.
Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий имзолаган мактубда таъкидланишича, бундай қадамлар келажак алоқалар учун эшик очади, Афғонистон Марказий банки активларини ечади ва санкцияларни бекор қилади.
«Толибон» август ойида ҳокимият тепасига келиб, хорижий қўшинлар бутунлай олиб чиқиб кетилгандан сўнг АҚШ 9 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги афғон ташқи активларини музлатиб қўйди.
Толибон муваққат ҳукумати афғон валютасининг тез қулаётган қийматини назорат қилиш мақсадида душанба куни очиқ бозорда 10 миллион долларни кимошди савдосига қўйди.
Шу ой бошида Human Rights Watch ташкилоти Афғонистонга нисбатан молиявий санкцияларни юмшатишга чақирган эди.
Инсон ҳуқуқлари гуруҳи БМТ ва халқаро молия институтларини мамлакат иқтисодиёти ва банк секторига таъсир кўрсатувчи мавжуд чекловлар ва санкцияларни зудлик билан тартибга солишга чақирди.