loader
Foto

Владислав Сурков: Россия кенгаяди ва жаҳон ерларидан ўз улушига эга бўлади

Сурковнинг сўзларига кўра, ҳозир дунё ўзининг кўп қутблилигидан, постсовет миллатчилиги ва суверенитетларининг парадидан баҳраманд бўлмоқда, аммо кейинчалик глобаллашув ва халқаролашув қайтиб келади ва "ноаниқ кўп қутблиликни ютиб юборади". «Ва Россия янги глобал ерлар улушида (аниқроғи, маконида) ўз улушини олади ҳамда Учинчи Рим ёки Учинчи Интернационал даврида бўлгани каби, ўзининг бир нечта глобаллашувчилардан бири сифатидаги мақомини тасдиқлайди», — ҳисоблайди собиқ президент ёрдамчиси.

Сурков шунингдек, Россия бу яхши ёки ёмон эканлиги учун эмас, балки «бу физика эканлиги» сабабли ривожланишини айтди.

Аввалроқ Сурков президент Владимир Путинни император Октавианга қиёслаган, чунки унинг фикрича, худди Рим империясининг асосчиси каби, Путин демократияни монархия архетипи билан бирлаштирган. Унинг қайд этишича, Россия раҳбари “янги турдаги давлат”ни шакллантирган.