loader
Foto

The Sun (Буюк Британия): Кунига бир чой қошиқ туз – бу шошмасдан ҳаракат қиладиган қотил

Агар кунига бир чой қошиқ туз истеъмол қиладиган бўлсангиз, сизда юрак-қон томир касаллиги ёки инсультга учраш эҳтимоли 18% кўпроқ бўлади. Олимлар шундай хулосаларга келишди.

Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS) баёнот беришича, катта ёшдаги одам кунига 6 граммгача туз истеъмол қилиши мумкин. Бироқ лондонлик экспертлар ўтказган янги тадқиқот натижаларига кўра, бу миқдор ҳам жуда кўп, деган хулосага келинди.

Тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш қон босимининг ошишига олиб келади ва бу ўз навбатида, инфаркт ёки инсульт каби соғлиқ билан боғлиқ бошқа муаммоларга сабаб бўлади.

Экспертлар тадқиқот натижаларини «Янги Англия тиббиёт журнали»да (New England Journal of Medicine) чоп этишди. Тадқиқот давомида аниқландики, туз истеъмолини 2,5 грамм ошириш юрак-қон томир касалликлари рискини 18%га оширар экан. Олимлар шунингдек, агар организмдан калийни чиқариш кунига 1000 миллиграммгга оширилса, инсульт ва инфаркт риски 18% пасайишини аниқладилар.

Тадқиқот доирасида олимлар маълум бир вақт давомида кунига бир марта 10 минг нафар катта ёшдги соғлом одамлардан сийдик намунасини текшириб бордилар. Уларнинг сўзларига кўра, бу туз истеъмолини ўлчашнинг энг аниқ усули.

Тадқиқотлар туз истеъмол қилиш ва юрак-қон томир касалликлари, жумладан, инфаркт ва инсульт ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади. Одам қанча кам туз истеъмол қилса, касалланиш хавфи шунча паст бўлади.

Лондон университетида юрак-қон томир касалликлари билан шуғулланувчи профессор Грэм Макгрегор (Graham MacGregor), «Тузга қарши ҳаракатлар» (Action on Salt) халқаро экспертлар ташкилоти раиси ва ўтказилган тадқиқотнинг ҳаммуаллифларидан бирининг ҳикоя қилишича, туз истеъмолини қисқартириш қон босимини пасайтириш ва касаллилар рискини пасайтиришнинг энг самарали усулидир.

У шунда деди: «Британия ҳукумати барчамизга зиён етказган ҳолда анча узоқ вақт озиқ-овқат саноатига аҳоли саломатлиги муаммоларини кучайтиришига йўл қўйиб келди. Соғлиқни яхшилаш ва тенгсизликни бартараф қилиш бўйича янги бошқарув озиқ-овқат саноатини биз харид қилётган маҳсулотларга туз қўшишни қисқартиришга мажбур қилиши лозим. Буни қонунчилик тартибида ёки солиққа тортиш йўли билан амалга ошириш мумкин».

2003 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда Британия ҳукумати туз истеъмол қилинишини ихтиёрий равишда камайтириш дастурини ишлаб чиққан мамлакатда туз истеъмолини камайтиришга ёрдам берди. Озиқ-овқат саноатини озиқ-овқат маҳсулотларига ортиқча туз қўшишдан аста-секин воз кечишга мажбур қилди. Кўпгина мамлакатлар бу дастурни кўчириб олишди ва баъзилари ҳатто туз ҳақида қонунларини ҳам қабул қилишди.

Британияда ҳамма нарса ихтиёрий равишда амалга оширилди. Кўп нарса мамлакатда туз истеъмоли 2014 йилдан бери ўзгармагани ҳақида гапиради.

Лондон университети қошидаги Аҳоли саломатлиги институтидан жаҳон соғлиқни сақлаш масалалари билан шуғулланувчи ва тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири бўлган профессор Фэн Хэ (Feng He) туз истеъмоли ва юрак-қон томир касалликлари ўртасидаги боғлиқлик аниқ эканлигини айтди.

«Шу сабабли фандан шубҳаланишни тўхтатиш ва туз истеъмолини камайтириш бўйича тўғридан-тўғри чоралар кўриш керак. Бу борада аҳоли учун тавсиялар бир неча йил олдин ишлаб чиқилган. ҳозир эса ҳаракат қилиш вақти келди», — қўшимча қилди у.

Абу Муслим таржимаси