loader
Foto

Германияда эмланмаганлар учун… эвтаназия тақиқлаб қўйилди

Бироқ дунёда нимадир бўлди ва энди немислар нариги дунёга йўл олишдан олдин COVID-19 дан эмланишлари талаб қилинади. Фақат шундан кейингина эвтаназия бўйича махсус гуруҳ одамга ўзини ўлдиришга ёрдам бериши мумкин. Spectator.co.uk хабар қилади:

Европа мамлакатлари вируснинг тарқалишини чеклаш йўлида кураш олиб бораётган бир пайтда Германия эвтаназия уюшмаси Verein Sterbehilfe янги директива чиқариб, унда фақат эмланганлар ёки касалликдан тузалганларга ёрдам беришини маълум қилади. Баёнотда айтиладики:

«Эвтаназия ва ўлишни истаган аъзоларимизнинг ихтиёрий жавобгарлигини тайёрлаш инсоний яқинликни талаб қилади. Бироқ, инсон яқинлиги коронавирусни юқтириш учун шароит ва муҳит ҳисобланади. Бугунги кунда бизнинг уюшмамиз 2G қоидасига эга бўлиб, вазият билан боғлиқ чора-тадбирлар, масалан, ёпиқ хоналарда учрашувлар олдидан тезкор тестлар билан тўлдирилади».

"Ёпиқ хоналарда яқин учрашувлар" – игна орқали ўз жонига қасд қилиш учун ажойиб немис эвемизми. Бунга қандай изоҳ беришни ҳам билмаймиз – сўз топишнинг ўзи бўлмаяпти.

Аслида бу ҳолатга қандай изоҳ беришни ҳам билмаймиз. Назарий жиҳатдан, одамни касал бўлиб қолмаслиги ва ўлмаслиги учун коронавирусдан ҳимоя қилиш учун эмлаш керак. Агар бирор киши ўз жонига қасд қилишга қарор қилса, унда нима учун ўлимнинг олдини олиш керак?

Verein Sterbehilfe изоҳи мантиқий бўлиб кўринади – у ходимларни ҳимоялаши кузда тутилган. Лекин эмланганлар вирус ташувчи бўла олмайди деб ким кафолат бера олади?

Бундан ташқари, дунёда ҳамма ҳам эмланмаган ва Verein Sterbehilfe ходимлари у ёки бу тарзда эмланмаган одамлар билан мулоқотда бўлади. Масалан, шамол Саҳрои Кабирдан қум зарраларини олиб келади, ваҳоланки бу ерда фақат 6% одам эмланган ва нима билан эмлангани ҳам аниқ эмас.

Шу нуқтаи назардан иккита изоҳ талаб қилинади.

Биринчи изоҳга кўра, Verein Sterbehilfe улар ўз жонига қасд қилишда ёрдам бериш учун одамдан пул олиш умидида шунчаки ишдан қочишади ёки препаратларни тежашади, лекин аслида унга рақиб компания ёрдам беради. Бундай ҳолда, бу соф фирибгарлик ва вакцина сотувчилари немисларни судга бериши мумкин.

Иккинчи изоҳга кўра, эмлаш вирусдан ҳимоя қилиш учун эмас, балки бошқа нарса учун керак, бу эса мурдада вакцина мавжудлигини назарда тутади. Эҳтимол, бу қандайдир тарзда мурда яхшироқ парчаланиши туфайли атроф-муҳит учун фойдалидир, ёки майитни тирилтириш учун вакцина керакдир. Ёки аксинча, у вампирнинг юрагига қоқилдиган қозиқ ролини ўйнайди.

Умуман, бу мўжизани қандай тушунтиришни ҳам билмаймиз. Бошқа фирмалар немисларнинг илғор тажрибасини қабул қилишлари мумкин, ўшанда улар ҳамма нарсани тушунтирадилар, шунинг учун воқеалар рвиожини кузатиб қоламиз.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Ислом ва эвтаназия