loader
Foto

МРБ кутилмаганда… шов-шувли жанжал ортидан Хитой Абу-Дабида ҳарбий база қураётганлигини аниқлади

Хабар Жон Ле Карре жосус детективларининг энг яхши анъаналарига мос келди, ҳамма нарса сирли ва чалкаш, тўсатдан фош қилишлар ва охиригача айтилмаганлик таъми бўлган кўзгу орти мамлакати муҳити, бу ҳикоядан кейин савол қолади: "Бу нима эди? Ва умуман бўлганмиди?"

Амирликлар ҳукумати тўрт йил олдин Хитой билан Абу-Дабидан 80 км шимолдаги Халифа портида контейнер терминали қурилиши ҳақида битим имзолаган эди. Хитойнинг COSCO консорциуми шошилмасдан, лекин жадвалдан ҳам ортда қолмасдан уни қураётганди. Лекин март ойида Джибутидаги «Хитой халқ-озодлик армияси таъминот базаси» курилиш жараёнини диққат билан ўрганиб чиққан Гудзон институти ҳисоботи пайдо бўлди.

Ҳисоботда кўрсатилишича, ниқоблаш чораларини кўрган ҳолда хитойлик қурувчилар фуқаролик иншоотлари кўриниши остида ушбу мамлакат портида ерости ҳарбий объектлари қурган. Юқори жуда зарарсиз юк терминали. Лекин унинг остида Хитой армияси эҳтиёжлари учун фойдаланиш мумкин бўлган бир неча қават бор.

Қўшма Штатларда бундай шарпа-объектларини қуриш дарҳол "Хитойнинг Жибути стратегияси"деб аталди. Америка разведка ҳамжамияти эса, Хитойнинг йирик компаниялари қураётган форс кўрфази давлатларидаги портларни оммавий текширишни бошлади.

Ва деярли дарҳол, разведка Халифа портида Хитойнинг ғалати фаолиятига дуч келди. Сунъий йўлдош расмлари ҳам, объектни техник кузатиш натижалари ҳам, маҳаллий аҳолидан агентура хабарлари ҳам аниқ далолат берадики, Хитой у ерда нимадир бошқа нарса қуряпти, ишлар ҳажми смета ҳужжатларидан жуда ҳам чиқиб кетган. Хитой менежерлари изоҳ бериш ҳақида амирлик мансабдорларининг талабларидан баҳоналар билан қутуляпти - ниқоб чора-тадбирлар Жибути билан бир хил қўлланилади. Оқ уй дастлаб разведка маълумотларини эътиборга олмади. Бундай миқёсда ва ҳеч нарсадан тап тортмасликка ишонишмаган, деб ўйлайман: ахир Америка армияси ва флотининг алоҳида эътибор зонасида ҳарбий объектларни қуришни билиш керак.

Жибутидаги ҳарбий-денгиз можаросидан кейин америкаликлар дунёнинг барча портларида хитойликларнинг ҳаракатларини кузатиб бормоқда.

Бироқ разведка қатъият кўрсатди ва Байден маъмурияти тревога кўтарди. Унинг вакиллари Амирликлар ҳукумати билан шошилинч музокаралар ўтказди. Шахсан Байденнинг ўзи ёзда икки марта бу масала бўйича БАА валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бен Зайд билан гаплашди. Сентябр охирида эса АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Джейк Салливан ва Оқ уйнинг Яқин Шарқ бўйича координатори Бретт МакГерк БААга йўл олди ва ҳукуматни разведка маълумотлари билан таништирди.

Шундан сўнг БАА ҳукумати Халифа портида COSCO нинг барча ишларини тўхтатди ва қурилишни синчиклаб текшириб чиқишга ваъда берди. Миннатдорчилик белгиси сифатида Вашингтон жанжални кучайтирмади ва БАА ҳокимиятини оқлаш учун барча имкониятларни ишга солди. Оқ уй уларнинг ҳеч нарса билмасликлари, ўз ҳудудида Хитой ҳарбий объектларини жойлаштириш бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб бормасликлари ва буни давом эттирмасликлари ҳақида келишиб олди. АҚШ Давлат департаменти вакили воқеадан сўнг айтганидек, "биз АҚШ ва БАА ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлигимизга содиқмиз. Ва бунга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди…"

Оқ уйнинг Ҳинд-тинч океани минтақаси бўйича координатори Курт Кемпбелл шундай деди: "Ҳозир Ақш-Хитой муносабатларининг асосий хусусияти рақобатдир. Биз барча йўналишларда ва имкон бўлган жойларда рақобат қиляпмиз". Шунинг учун содир бўлган воқеаларда ҳайратланарли нарса йўқ: агар Қўшма Штатлар Жануби-Шарқий Осиё ва Жанубий Хитой денгизида ўз мавжудлигини кенгайтираётган бўлса, унда нима учун нафақат Амирликлардаги Халифа порти, балки Уммондаги Дукм порти ва Мисрдаги Порт-Саид ҳам унинг учун қизиқиш уйғотган Пекин Форс кўрфазида худди шундай ҳаракат қилмаслиги керак?

Бундан ташқари, хитойликларни ва уларнинг "узоқ вақт" ўйнаш қобилиятини билган ҳолда улар БААдаги қурилишни тўхтатишдан фожеа ясашмайди. Бу сафар ўхшамаса – кейинги сафар иш беради. Хитой ва АҚШ ўртасидаги рақобат кучайиб бормоқда. Бу эса, Яқин Шарқ ҳудудини четлаб ўтмайди, бунга шубҳа йўқ.