Чоршанба кунги норозилик намойиши айрим талабалар «Тикток»да мусулмонлар, қора танли ва осиёликларга қаратилган ирқчилик ҳақоратлари булган видеороликларни эълон қилганидан сўнг келиб чиққан.
«Бу видеони кўргач, бундай ҳаракатларни ўзига эп кўрган одамларга нисбатан жирканиш ва хижолат ҳислари уйғонди", - деди талаба Сидней Уэст.
Ушбу видеодан нафратланиб, ҳафсаласи пир бўлган талабалар, бу уларнинг мактабида ягона ҳолат эмаслигидан шикоят қилдилар.
«Сизни ирқий мазмунда таҳқирлашсиз ҳатто 15 фут ҳам босиб ўта олмайсиз», - деди талаба Джордин Смит. «n ҳарфидан бошланадиган сўз билан аташ, маймун деб масхара қилиш – бу нормал ҳолат эмас. Бу умуман нормал эмас».
Мактабларда ўсиб бораётган зўравонликка қарши туриш учун Чикагодаги мусулмон ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи утун штат бўйлаб мусулмон ўқувчиларга нисбатан зўравонликларга қарши 2021 йил кузида Healsters.org ташкил қилди.