Портлашдан сўнг Эрон давлат матбуоти ҳодиса назорат остида ўтказилган синов натижасида содир бўлганини ва хавотирга сабаб йўқлигини эълон қилди, бироқ баъзи экспертлар бу тушунтиришни ишонарли деб топишмади.
Натанз ядровий иншооти 16 миллиондан ортиқ аҳолига эга Эрон пойтахти Теҳрондан 220 км жанубда ва мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири Исфаҳондан 75 км шимолда жойлашган.
Воқеа вақтида объектга Исроил ҳаво ҳужуми уюштирилгани ҳақида хавотир борлиги билдирилди. Исроил аввалроқ Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бериб ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини ва бунинг қонуний эканлигини эълон қилган эди.