loader
Foto

Ернинг думалоқ шаклда эканини илк бор мусулмон олимлар исботлаганлар

Мисол келтирар экан, турк вазири “Ернинг думалоқ шаклда эканини илк бор мусулмон олимлар исботлаган”ликларини таъкидлади ва бу борада ал-Хоразмий етакчилигидаги илмий гуруҳ ишини алоҳида эътироф этди. Фикри Ишик ўз сўзларининг исботи сифатида тарихий далил ҳам келтирди. Унга кўра, бундан нақд 1200 йил олдин ал-Хоразмий бошчилигидаги 71 нафар мусулмон олимлар халифа ал-Маъмуннинг буйруғига биноан ҳозирги Сурия ҳудудидаги Тадмур ва Раққоҳ ўртасидаги масофани ўлчаганлар. Ўлчов ишлари доирасида олимлар Ернинг ўша ҳудуддан ўтувчи айланасининг узунлигини ҳам аниқлашга муваффақ бўлганлар. Улар томонидан қайд этилган рақамлар ҳозирги замон ўлчовларига жуда яқиндир. Мазкур илмий гуруҳ томонидан амалга оширилган астрономик ва жуғрофий ўлчов ишларининг асл ҳужжатларидан олинган нусхалар ҳозирги вақтда Истанбул шаҳридаги Исломий фан ва технология музейида сақланмоқда.

Ал-Хоразмий бошчилигидаги мусулмон олимлар Европада бу борадаги биринчилик ўзича берилаётган ўша Галилейдан нақд 700-800 йил илгари Ернинг думалоқ шаклда эканини илмий жиҳатдан исбот қилиб улгурган эдилар. Қолаверса, Галилей Ернинг сферик шаклда эканини эмас, балки “гелиоцентризм” ғоясини илгари сурган эди, яъни бутун борлиқнинг маркази Ер эмас, балки Қуёш эканини фараз қилган, холос. Бундай қарашлари учун Галилей Рим католик черкови томонидан таъқиб ҳам қилинган.

Аслида, Ернинг шарсимон шаклда экани Қуръони каримда аллақачон баён этилган эди: “Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди” (Назиат сураси, 30-оят).

Шунинг учун ҳам, ал-Хоразмий Ернинг думалоқ эканини аввалдан билгани ҳолда, мустаҳкам иймон асосида, сайёрамизнинг Қуръони каримда таърифланган шаклига заррача шубҳа қилмай, унинг айлана чизиғини ўлчашга киришган бўлса, ажабмас. Шу тариқа, мусулмон алломаси Қуръони карим оятига илмий исбот ҳам келтирган.

Умуман олганда, ўша давр мусулмон олимларига хос умумий бир жиҳатни кузатиш мумкин. Улар ўз салоҳиятларини илмий ютуқлари ҳақида дунёга ортиқча жар солишга эмас, балки инсоният ва унинг камолоти учун амалий ёрдам беришга қаратганлар, шахсий шуҳратпарастликдан ўзларини тийганлар. Дийни Исломнинг муқаддас манбаларидан олинган илму маълумотларни “мен кашф қилдим” деб ўзлаштириб олмаганлар, улардан ғаразли мақсадларда фойдаланмаганлар ҳам. Аксинча, айнан ўша оят-белгилар асосида, янгидан-янги илмий ютуқларни қўлга киритганлар. Алломаларимиз Исломнинг илм олишга бўлган чақириғини тўғри тушунганлар ва бундан самарали фойдалана билганлар, десак муболаға бўлмас.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Қуръон Ер думалоқлиги ҳақида

Ернинг шакли қанақа?