loader
Foto

Қирғизистон мусулмонлар учун шариат меъёрларига мувофиқ давлат ипотекасини ишга туширади

Битим «Менинг уйим 2021-2026» турар-жй дастури доирасида ДИК раҳбари Аида Тологонова ва банк раисининг ўринбосари Марат Юсупов томонидан имзоланди.

"ДИК «Бакай банк» исломий молия маркази орқали турар-жой дастури қатнашчиларига исломий молиялаштириш тамойиллари бўйича ипотека маҳсулотлари бериш учун инвестиция маблағлари тақдим этишни режалаштирган", — дейилади хабарда.

Келишувга кўра ДИК ўз агенти этиб тайинлайдиган ИММ "Бакай Банк" пулини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олди-сотди битимларига мувофиқ ипотека кредитлари беради. "Энг яқн келажакда қирғизистонликлар шариат стандартларига жавоб берадиган давлат ипотекасини илк бор олишлари мумкин бўлади", — дейишди компанияда.

Қайд этилишича, ИММ — Қирғизистон ва МДҲдаги исломий молиялаштириш тамойиллари бўйича молиявий хизматлар тақдим этадиган илк исломий дарча ҳисобланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР