Мамлакат ҳарбийлар ҳукумати вакили генерал Зо Мин Туннинг аниклаштиришича, 76 яшар собиқ давлат маслаҳатчиси ҳар бир эпизод учун икки йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Туннинг изоҳ беришича, бу ҳали бошланиши ва Чжини яна бошқа, жумладан, коррупция билан боғлиқ айбловлар кутяпти.
Мьянманинг амалдаги етакчиси Аун Сан Су Чжи ўтган йил қишда ағдарилган эди. Мамлакатнинг биринчи шахслари ҳибсга олинди. Натижада бутун мамлакат бўйлаб бундай икки йил олдин БМТ томонидан рохинжа мусулмон халқига нисбатан геноцидда айбланган собиқ давлат маслаҳатчисининг тарафдорлари иштирокида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.