loader
Foto

Саудия элчихонасидан қилинган ғалати қўнғироқ

 Маълум қилинишича, Саудия Арабистонида туғилиб ўсган 16 яшар Тала ва 22 яшар Ротана Фареа шу йилнинг август ойида ғойиб бўлган. 24 октябрь куни эса қизлар Гудзон дарёси соҳилида ўлик ҳолда топилган. Уларнинг танаси скотч билан боғланган ва бир-бирига қаратиб қўйилган эди. Полицияда хабар қилишларича, бу опа-сингилнинг биринчи марта ғойиб бўлиши эмас: улар 2017 йил декабрда ҳам уйидан чиқиб кетиб, ғойиб бўлган, лекин ўша сафар қайтиб келганди. Ҳалок бўлган қизларнинг онасининг ҳикоясига кўра, қизларнинг мурдаси топилишидан бир кун олдин унга Саудия Арабистони элчихонасидан қўнғироқ қилишган ва бутун оиласи дарҳол АҚШ ни тарк этишини талаб қилишган, чунки унинг қизлари сиёсий бошпана сўраб ариза беришган эди.