Агар илгари Вашингтон Россия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилаётган мамлакатларга қарши қулай фурсат туғилиши билан CAATSA ("Американинг душманларига санкциялар орқали қарши туриш тўғрисида" ги) қонуни доирасида санкциялар билан таҳдид қилган бўлса, Ҳиндистон мисолида, баъзи сабабларга кўра, АҚШ шунга ўхшаш таҳдидли муносабатни кўрсатмади.
Қўшма Штатлар Россиянинг «С-400» ЗРК хрид килганидан сўнг Туркияга қарши ҳам санкцилар қўллаганди.
Туркия армиясининг истеъфодаги полковниги, хавфсизлик ва мудофаа стратегияси соҳасидаги эксперти Юсуф Алабарда бу вазиятга бўлган қарашини «Анадолу» агентлиги билан ўртоқлашди.
«АА» суҳбатдошининг фикрига кўра, бугунги кунда Ҳиндистон армиси инвентарида бўлган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини ибтидоий деб айтиш мумкин; бундан ташқари, Нью-Дели кўп поғонали ва интеграциялашган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими ярата олмади.
Айнан шу омилларни, шунингдек, Хитой ва Покистондан таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда, Ҳиндистон ҳукумати 5,4 млрд долларга «С-400» ЗРК сотиб олишга қарор қилди.
Айни дамда С-400 тизимларининг ўзи Ҳиндистон каби улкан континентал давлатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа эҳтиёжларини қондира оладими ёки йўқми, деган хулосага келиш қийин, дейди истеъфодаги полковник.
Нью-Дели ўзи ишлаб чиққан / ривожлантирадиган тизимлар билан тармоқли ва қатламли ҳаво мудофаа инфратузилмасини ярата оладими ёки йўқми, номаълум, деди Алабарда.
Унинг сўзларига кўра, гарчи ушбу мамлакат таҳлил марказлари веб-сайтлари ва оммавий ахборот воситаларида Ҳиндистонга қарши CAATSA санкцияларини қўлламасликка чақирувчи кўплаб мурожаатлар аллақачон пайдо бўла бошлаган бўлсада, АҚШнинг бу ҳолатга муносабати ҳали ҳам савол остида.
«Америкалик экспертларнинг таъкидлашича, Нарендра Моди ҳукуматига С-400 сотиб олинганидан кейин Ҳиндистонга CAATSA томонидан таҳдид қилинмаслигини аллақачон тушунтирилган. Аксинча фикр билдираётганлар бўлса-да, умумий фикр шундай», - деб давом этди истеъфодаги полковник.
Турк эксперти Ҳиндистонга нисбатан CAATSA доирасида санкциялар қўлланмаслиги далилларни келтириб ўтди ва уларни асоссиз деб атади.
«Биринчи навбатда, Ҳиндистоннинг минтақадаги таҳдидларга қарши курашига ишора қилиш асоссиз, чунки Туркия ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Ҳиндистоннинг НАТО аъзоси эмаслиги ҳам вазиятни тушунтирмайди. НАТОнинг барча давлатлари Альянснинг ҳуқуқий қонунчилигида Туркияни НАТО аъзоси сифатида Россиянинг С-400 ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олишдан бош тортиш мажбуриятини берувчи банд йўқлигини яхши билишади», - деди у.
Бундан ташқари, CAATSA қонунида НАТО аъзоси бўлмаган давлатлар учун истиснолар кўзда тутилмагани аниқ, деди АА суҳбатдоши.
Нью-Дели томонидан АҚШнинг глобал терроризмга қарши курашини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги баҳсга келсак, бу Вашингтоннинг Туркияга қарши худди шундай курашни кўрмаслигининг энг катта исботидир, деди Алабарда.
Қолаверса, Қўшма Штатларнинг Туркияга терроризмга қарши курашда энг зарур қурол тизимларини (ҳужумкор дронлар, Super Cobra вертолётлари ва бошқалар) сотишдан бош тортиши Вашингтондан "иттифоқ"ни қандай тушунишлари ҳақида тушунтиришлар зарурлигини келтириб чиқармоқда, деди у.
“Ҳиндистонга С-400 ҳаво мудофаа тизими етказиб берилгандан сўнг АҚШдаги исроиллик лоббилар ушбу тизимлардан Покистонга қарши фойдаланишга эришиш учун Вашингтонга фаол таъсир кўрсатади, деб ҳам ишонч билан айтиш мумкин”, — дея қўшимча қилди эксперт.
Шундай қилиб, Ҳиндистон Россиянинг С-400 ларини сотиб олиш қароридан кейин Америка расмийларининг баёнотлари Вашингтоннинг сўнгги 75 йил ичида Анқара бўйича позициясини ошкор қилиш жараёнида "лакмус қоғози" бўлиб хизмат қилди, дея хулоса қилди Алабарда.