loader
Foto

Фаластинлик шайх Раид Салоҳ озодликка чиқди

Сентябр ойида Салоҳнинг адвокатлари судга унинг ҳибсга олиниши унга жисмоний ва руҳий зарар етказганини айтиб, озодликка чиқариш учун мурожаат қилган.

Суд апелляцияни қаноатлантирмади ва Салоҳ жазо муддати тугагунига қадар изоляцияда қолишига қарор қилди.

Салоҳнинг адвокатларидан бири Умар Хмаиса журналистларга маълум қилишича, шайх бир кишилик камерада даҳшатли шароитлардан азият чеккан ва унга бирон киши билан мулоқот қилиш тақиқланган.

"У тўлиқ изоляцияда бўлди... Қамоқхонанинг алоҳида бўлимида ушланди, бу ғайриодатий тартиб эди", - дейди Хмаиса.

Адвокатнинг қўшимча қилишича, Салоҳ Фаластин халқи манфаати учун ўз фаолиятини давом эттириш ниятида.

Ал-Ақсо масжиди ва Фаластин ҳуқуқларини ҳимоя қилгани билан танилган Салоҳ 2015 йилда Исроил томонидан тақиқланганига қадар Исломий Ҳаракатнинг шимолий бўлимига раҳбарлик қилган.

Исроилдаги Фаластиннинг турли шаҳар ва қишлоқларидан келган юзлаб аҳоли ва фаоллар Салоҳни Ҳайфа жанубидаги она қишлоғи Умм ал-Фаҳмга кираверишда кутиб олишди.

“Айбловлар диний ва сиёсий таъқибдир... Мен мусулмон дунёси, араб дунёси ва Фаластин халқига айтишга ҳаракат қилган нарсам шуки, бизнинг мақсадимиз ягона, унинг тимсоли Қуддус ва Ал-Ақсо масжидидир", деди у Шайх Салоҳ ўз уйида қилган баёнотида.

2019 йил ноябр ойида Салоҳ босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо мажмуасининг ташқи дарвозаларига металл детекторлар ўрнатилишига қарши 2017 йил июлида бўлиб ўтган норозилик намойишлари чоғида қилган чиқишлари муносабати билан “терроризмга даъват қилиш”да айбланган эди.

Исроил суди уни 28 ойга, жумладан 11 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Салоҳ 2017 йилги нутқида Қуръон оятлари ва ҳадислардан, шунингдек, Фаластин фольклоридан иқтибос келтирган.

Шайх Салоҳ ўтган йили Middle East Eye нашрига берган интервьюсида уни ҳибсга олиш учун унинг сўзлари атайлаб бузиб кўрсатилганини айтган эди.

“Исроил суд тизими мени бу оятни гижгижлаш, зўравонлик ва терроризмга даъват сифатида ишлатган деб ҳисоблади”, деди у ўшанда.

“Давлат айблови ва унинг гувоҳлари Қуръон, суннат ва араб қисмларини тушунтиришларида ўнлаб хатоларга йўл қўйган, судья эса атайин уларга эътибор бермаган”.

Шайх тарафдорлари унинг ҳибсга олиниши мухолифатни бостиришга қаратилган сиёсий қўрқитиш билан баробар эканлигини ва унинг ваъзлари сўз эркинлиги доирасида эканини таъкидламоқда.

2017 йилда шу каби айбловлар билан тўққиз ойлик қамоқ жазосини ўтаган Салоҳ 2020-йил август ойида МEEга олти марта қамоққа олинганидан ташқари, у жуда кўп марта ҳибсга олинганини ва кўп кунлик сўроқларга чидаганини айтди.