loader
Foto

Канада тиббиёт ассоциацияси Исломга қилинган ҳужумлар учун узр сўради

Илмий журнал бош муҳаррири Dr. Кирстен Патрикнинг айтишича, таҳририят кўплаб ташкилотлар ва шахсларнинг салбий реакциясига дуч келгач, ушбу хабарни ўчириб ташлади.

Патрикнинг тан олишича, мақола мавзуси «тўғри келмайдиган» бўлган ва «бутун Канада бўйлаб ўқувчилар ғазабланган».

Унинг сўзларига кўра, нашр маслаҳатчилари орасида мусулмонлар етарлича эмас, лекин CMAJ муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилоқда.

«Мен ушбу мақолани ўқиган кўплаб одамлар, жумладан, тиббиёт ходимлари ва талабалар кўрган катта зарар учун чин дилдан узр сўрайман. Ушбу хатога олиб келган ёмон таҳрир жараёни учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан»,- деди у.

CMAJ да чоп этилган шов-шувли мақола мусулмонларнинг бош кийимларига тааллуқли эди.